"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди
28 mar 2024 17:01
News
"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди
Деярли икки ҳафта давом этган изланиш ва музокаралардан сўнг тажрибали мутахассис Сергей Арслонов билан келишувга эришилди. Сергей Илясович эртага “Бунёдкор” бош мураббийи сифатида илк учрашувини ўтказади. Умид қиламизки, тажрибали мураббий билан “қалдирғочларимиз”нинг парвози янада баландроқ бўлади!", - деб ёзади "Бунёдкор" матбуот хизмати.
Маълумот учун
СЕРГЕЙ ИЛЯСОВИЧ АРСЛОНОВ
Туғилган санаси: 27.05.1967 йил
Футболчиликдаги амплуаси: ҳимоячи
Тўп тепган жамоалари: “СКА Хабаровск”, “Кубан” (иккаласи Россия), “Вахш”, “Помир” (иккаласи Тожикистон), “Навбаҳор”, “Қизилқум”, “Сурхон”.
Мураббийлик фаолияти: Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасида мураббий, “Қизилқум” ва “Динамо” футбол клубларида мураббий ва бош мураббий вазифасини бажарувчи.

Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments