Latest news

10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  10 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  4 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  11 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  8 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  7 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1

“Бунёдкор” Хорватияга боради News

“Бунёдкор” Хорватияга боради

Куни кеча Хорватия Республикасининг Марказий Осиё давлатлари бўйича элчиси Рефик Шабанович “Бунёдкор” футбол клуби меҳмони бўлди.

Деярли икки ойлик музокаралардан сўнг пойтахтимизга ташриф буюрган мартабали меҳмонни “Бунёдкор” футбол клуби директори Улуғбек Мирзаев ва бош мураббий Шуҳрат Мақсудов кутиб олдилар. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида футболи ривожланиш истиқболлари жиҳатидан Ўзбекистонга яқин бўлган Хорватиянинг иш услубини ўрганиш, Хорватиянинг сўнгги ўн йилликда амалга оширган шиддатли ўзгаришлари, академияларида тарбияланган иқтидорли ўйинчилар Англия, Франция, Италия, Испания, Германияда рақобатлашиш даражасига чиққани мисол тариқасида баён қилинган. Айтиш керак, Рефик Шабановични “Бунёдкор” футбол клубига таклиф этилиши давлатимиз раҳбарининг ушбу фармони ижроси йўлида амалга оширилаётган ишлардан навбатдагиси дейиш мумкин.

Мартабали меҳмон ташрифи давомида “Бунёдкор” стадионини ва музейини кўздан кечирди. Шунингдек, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича учрашув ўтказилди. “Спорт ва маданиятдан бошқа соҳа халқларни бир-бирига бунчалик тез яқинлаштира олмайди”, - деди учрашув давомида Рефик Шабанович ҳамда жамоамиз билан ўзаро ҳамкорлик бўйича амалий ҳаракатлар сари дадил қадам ташлаб берди. Хусусан, 2022 йилдаги миллий терма жамоаларнинг ФИФА кунларида Хорватиянинг машҳур клублари – “Динамо” (Загреб) ёки “Хайдук” (Сплит) ўртоқлик учрашуви учун Тошкентга ташриф буюриши бўйича музокаралар бошлаб юборилди. Элчининг сўзига кўра, “Бунёдкор” ўртоқлик учрашуви бўйича икки-уч хил вариантдаги муддатларни маълум қилса, Хорватия томон бу саналарни ўрганиб чиқишини таъкидлади. Қолаверса, “Бунёдкор” асосий жамоаси ёзги ўқув-йиғин машғулотларини Хорватияда ўтказиши бўйича ҳам сўз борди. Жумладан, йиғинни шундоққина Хорватияга туташ Адриатика денгизи қирғоқларида жойлашган дам олиш масканларида ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Маълумот ўрнида айтиш керак, аҳолиси тўрт миллиондан зиёдроқ мамлакатга бир йилда 21 миллионга яқин туристлар ташриф буюриши, меҳмонларнинг деярли барчаси Адриатика денгизи соҳилларида дам олишни хуш кўришлари бутун дунёга маълум.

Таъкидлаганимиздек, Рефик Шабанович бу каби учрашувларда ўртага қўйиладиган масалалар ҳаётга кўчиши учун дастлабки қадамларни ташлади. Хусусан, “Бунёдкор” академиясининг икки-уч хил ёш тоифасидаги жамоалари 2022 йили ўтказиладиган анъанавий “Dalmatinko Cup” турнирига расмий таклиф олдилар. 2022 йилнинг 2-15 июнь кунлари бўлиб ўтадиган турнирда 13-18 ёшдаги ўсмирлар жамоалари қатнашади. 2022 йилги мусобақага “Штурм” (Австрия), “Сабаҳ” (Малайзия), “Олимпия” (Словения), “Железничар” (Босния), “Риека” (Хорватия), “Спартак” (Сербия), “Карпати” (Украина), “Окжетпес” (Қозоғистон) каби жамоалар таклиф этилишган.

“Хорватиядек футболи ривожланган юрт билан “Бунёдкор”нинг ҳамкорликни йўлга қўйилиши бу жуда катта лойиҳа деб ўйлайман. Албатта биз лойиҳага тиш-тирноғимиз билан қаттиқ ёндошамиз ҳамда Ўзбекистон-Хорватия футбол ҳамкорлигини чиройли ва юқори даражага олиб чиқишга бел боғлаб ҳаракат қиламиз. 2022 йил ўзбек футболи мухлисларини хурсанд қилган ҳолда Тошкентда Хорватиянинг етакчи клубларининг бири билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича барча имкониятимизни ишга соламиз. 

Маълумки, “Динамо” ва “Хайдук” жамоаларининг академиялари ривожланганлигини барча билади. Насиб қилса, “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиларини Хорватияга жўнатиб, малака оширишларини таъминлаш бўйича ҳам иш олиб борамиз. Ўйлайманки, “Бунёдкор”нинг Хорватия билан ўзаро ҳамкорлиги ўзбек футболининг ютуғига айланади ва миллий терма жамоамизга иқтидорли ўйинчилар етишиб чиқишига замин яратади”, дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди “Бунёдкор” футбол клуби директори Улуғбек Мирзаев. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика