Latest news

21:52"Динамо" футболчиларида маош бўйича муаммо борлиги тасдиқланди  0 21:25Суперлига. ОКМК мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлади, Урганчда "Хоразм" зафар қучди  10 21:08"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  23 20:52Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди  27 20:28"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди   1 20:15Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди  0 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  7 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  7 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  9 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  19 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  23

"Бунёдкор-W" омад эвазига ғалаба қозондими? News

"Бунёдкор-W" омад эвазига ғалаба қозондими?

Айни кунларда Иорданияда аёллар клублари ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада "Бунёдкор-W" жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя килаётганидан хабарингиз бор. Элмира Гулямова шогирдлари 2-тур доирасида мезбон "Амман СК" жамоаси устидан ғалаба қозонишди. Учрашув тақдирини "Қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Дилдора Нозимованинг 90+1 дақиқасида пенальтидан урган голи ҳал қилди.  

Шундан кейин ўзбек клубларининг мусобақадаги тарихий ғалабасига айланган учрашув қаҳрамони билан суҳбат ташкил қилдик.

- Дилдорахон, дастлаб, "Амман"га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Бутун ўйин давомида бир жамоа бўлиб ўйнадик. "Амман СК" кучли эди. Уларни ютиш осон кечмади. Биз олдинги ўйиндаги хатоларимиз устида ишладик ва натижасини олдик деб ўйлайман.  

- Нега 1-таймда жамоанинг ўйини ўхшамади. Бу нима билан боғлиқ?

- Биринчи таймни рақибни ўрганиш учун сарфладик. Иккинчи бўлимда эса мураббийимиз кўрсатмаси билан майдонда бор кучимизни ишга солиб ҳаракат қилдик ва ютдик. "Бунёдкор"даги барча қизларга яхши ўйин кўрсатгани учун раҳмат. 

- Баъзилар "Бунёдкор" омад эвазига ғалаба қозонди, деяпти. Бунга муносабатингиз қандай?

- Ҳамманинг ўз қараши бор. Майдонда қандай муҳит бўлганини эса фақат ўйинчилар билишади. Биз бир жамоа бўлиб ўйнадик ва ўз меҳнатимиз эвазга ғалаба қозондик. Мухлислар учун кейинги ўйинларда буни исботлашга ҳаракат қиламиз.

- Кечаги ўйин ўзбек клубларининг халқаро майдондаги 1-ғалабасига айланди. Ва бу ғалаба сизнинг голингиз эвазига қўлга киритилгани ёқимлими?

- Албатта, ёқимли. Мен жамоамиз ишончини оқлаганимдан жуда хурсандман.

- Жамоа тўпурари Людмила Карачикнинг майдонда йўқлиги ҳужум чизиғининг ишларини оғирлаштирдими?

-  Ўйин олдингиларига қараганда қийин кечди. Ҳужум чизиғимизда у бўлганда бундан ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, кўпроқ гол ҳам урган бўлардик. Карачикнинг ўрни билинди.

- Карачик майдонда бўлса ҳам, пенальтини сиз тепармидингиз?

- Мураббийимиз ҳар доим таъкидлайдилар, кимнинг ўзига ишончи юқорироқ бўлса, шу тепсин деб. Людмила бўлганида, балки, у тепган бўларди. 

- Иордания сизга ёқдими?

- Бу ер Ўзбекистонга қараганда иссиқроқ ўлка экан. Ҳозир шамол бўляпти. Умуман олганда, Ақаба шаҳри менга жуда ёқди.

Маълумот учун, "Қалдирғочлар"нинг 3-тур учрашуви эртага Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади. Рақиб — “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон).

Малика Кушбакова суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика