Latest news

20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  4 20:10Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  6 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  2 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  11 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1

“Бунёдкор-W“ ҳужумчиси: Меган Рапинога ҳавас қиламан News

“Бунёдкор-W“ ҳужумчиси: Меган Рапинога ҳавас қиламан

Тошкентниниг "Бунёдкор-W" клуби эртага ОЧЛ баҳсларида иштирок этиш учун Иорданияга учиб кетади. Турнир олдидан жамоа ҳужумчиси Азиза Норбоева билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

"Бунёдкор-W" ОЧЛда қатнашишини биласизми?

- Футболчи бўлишингизга қаршиликлар бўлганми? 

- 2012-йилда футболга кириб келганман. Мактабда ўғил болалар билан футбол ўйнаб юрардим. Ўша пайтлар Думаева Нодира опа “СЎҒДИЁНА“ аёллар клубига таклиф қилдилар ва мен дарсдан кейин футболга қатнаша бошладим. Уйга кеч келганим сабаб ойим қаршилик қилганлар. Бу 2015 йил профессионал футболга киргунимга қадар давом этган. Шу йили “Локомотив-W“ жамоасига таклиф қилиндим ва аёллар жамоасида профессионал футбол билан фаолиятимни давом эттирдим. 2017 йил “Қизилқум-W“, 2018 йил “Навбаҳор-W“, 2019 йил “Сўғдиёна-W“, 2021 йил “Металлург-W“ жамоаларида ҳам ўзимни синаб кўрдим ва ҳозирда “Бунёдкор-W“ клуби аъзосиман.

- Футболни танлаганингизга ҳеч афсусланганмисиз?

- Йўқ, сира афсус қилмайман. Ўз касбим билан фахрланаман.

- Суперлигада ҳакамлар мавзуси трендда бўлиб турибди. Аёллар футболидаги рефериларнинг даражасига қандай баҳо берасиз?

- Ҳар ким ўз касбини ўзи яхши билади. Ўйлашимча, ҳар ким ўзи севган касбига виждони билан ёндашса, натижа ҳам шунга яраша бўлади.

- Кучли чемпионатларда ўйнай оладиган ҳамюртларимиз сафига кимларни қўша оласиз?

- Людмила Карачик, Қудратова Нилуфар, Зоирова Умида, Галимова Саида, Шойимова Мафтуна, Тилолова Лайло, Хабибуллаева Диёра.

- Қисқа муддат ичида икки бор жамоа алмаштирдингиз. Бунинг сабаби нима?

- “Сўғдиёна-W“ жамоаси билан шартномам якунланганлиги учун хайрлашдим. “Металлург-W“ жамоасидан ўзимни кучлилар билан синаб кўриш учун имконият беришларини сўрадим. Улар менга бу имкониятни беришди. Албатта, бунинг учун “Металлург-W“ клубига раҳмат.

- Агар танлаш имкониятингиз бўлганда қайси жамоада тўп сурардингиз?

- Мен аёллар футболига кириб келганимдан буён “Бунёдкор-W“ жамоасида тўп суришни ният қилар эдим ва шу ердаман.

- Жаҳонда аёллар футболини кузатасизми? Кумирингиз ким?

- Албатта, "Реал Мадрид" "Барселона", "Арсенал" жамоаларини мунтазам равишда кузатиб бораман. Кумирим - Меган Рапино ("ОЛ Рейн").

- Энг катта орзунгиз нима?

- Орзуларим жуда кўп. Улардан биттаси Севара Назархон билан кўришиш.

- Эртага Иорданияга учиб кетасизлар. Тайёргарлик қандай кетяпти? 

- 21-турдан сўнг жамоамиз  билан яна машғултларга қайтдик. Иорданияда бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигасига тайёргарлик аъло даражада давом этмоқда. Ватанимиз байроғини кўкларга кўтариб, "Бунёдкор" мухлисларига ажойиб ғалаба тақдим қиламиз. 

М. Кушбакова суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика