Latest news

21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  0 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 21:05Суперлига. "Нефтчи" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  24 21:05Суперлига. "Машъал" - "Насаф" 1:3 матнли трансляция)  36 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  16 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  4

“Бунёдкор” вакили ҳам ЖЧ-2018га боради News

“Бунёдкор” вакили ҳам ЖЧ-2018га боради

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан, юртимиздаги мухлислик соҳасини рағбатлантириш мақсадида, Суперлигадаги 12 қатнашчи жамоаларнинг энг фаол ишқибозларига ЖЧ-2018 ўйинларига кириш чипталари туҳфа этилиши эълон қилинган эди.

Бугун “Бунёдкор” мухлислар клуби раҳбари Шовкат Имамов шундай чипталарнинг бири соҳибига айланди. “Бунёдкор” футбол клуби офисида бўлиб ўтган тадбирда “қалдирғочлар”нинг узоқ йиллик содиқ ишқибозига 28 июнь кунги Англия – Бельгия беллашуви чиптасини “Бунёдкор” ФК молия департаменти ходимаси Нилуфар Ачилова топширди.

- Авваламбор, ЎФА ва ЎзПФЛга чуқур миннатдорчилик билдириб қоламан. “Бунёдкор” ишқибози эканлигимдан мен ғоятда фахрланаман. Барча давраларда мени “Бунёдкор” мухлиси сифатида қаттиқ ҳурмат қилишади. Севимли жамоам билан мен Осиё Чемпионлар лигаси учрашувлари муносабати билан қитъамизнинг машҳур стадионларида бўлганман. Мана энди, жаҳон чемпионатидек йирик мусобақани стадионда туриб кузатиш насиб этаётганига Яратганга беҳисоб шукурлар айтаман. Фурсатдан фойдаланиб, барча-барчани яқинлашаётган Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман, - дейди чоғ кайфиятда 38 ёшли Шовкат Имамов.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика