Latest news

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  4 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  10 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  61 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  15 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

"Бунёдкор" ва Симоненко. Аслида вазият қандай? News

"Бунёдкор" ва Симоненко. Аслида вазият қандай?

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев "Бунёдкор" ва украиналик футболчи ўртасидаги муаммо ҳақида маълумот берди.

"Бунёдкор" сафида 2014 йил Сергей Симоненко деган футболчи ўйнаган. 2018 йилга келиб ФИФА мана шу футболчи касрига "Бунёдкор"ни Суперлигадаги 6 очкосидан маҳрум қилиши ҳам мумкин. Нега? Чунки Симоненко ёзиб берган ФИФАга пулимни беришмаяпти деб. Гап тахминан 400 000 000 сўм (ҳозирги курсда деярли 50 000 доллар) устида кетмоқда.

Симоненко 2014 йил ярим йилгина ўйнаган ва 14 та учрашувда иштирок этган: 1 та суперкубок, 1 та кубок, 5 та Олий лига ва 7 та Чемпионлар лигаси. Шу билан у "Бунёдкор" учун керак бўлмай қолган (аслида ҳам кучли легионер бўлмаган). "Бунёдкор" раҳбарияти 2014 йилнинг ёзида клубдан кетган футболчига кейинчалик икки марта пул ташлаган:

2015 йил, 4 август — 152 000 000 сўм
2016 йил, 4 апрель — 127 000 000 сўм

Қизиғи, пуллар сўмда футболчининг пластик карточкасига ташлаб берилган (янада қизиғи Симоненко аллақачон мамлакатдан чиқиб кетганидан кейин). Кўриняптики, Бунёдкор раҳбарияти ФИФАдан қўрқиб, пул ташлайверган (бу пайтда пластик қайси тешикларда ётгани ҳеч кимга маълум эмас). Ҳеч бўлмаганда сўм Ўзбекистондан бошқа жойда ўтса ҳам майлига эди.  

ФИФА ҳозиргача ишни ёпмаган. Чунки пул футболчининг қўлигача етиб бормаган (гарчи Ўзбекистон деган хотамтой юртда унинг номига ҳар йили пул ўтказиб турадиган раҳбарлар бўлса ҳам). Симоненко негадир Тошкентга қайтишга қўрқиб қолган (қўрқитишмаган деб умид қилайлик). Бироқ у келмагунича, пулини ҳеч ким ололмайди. Ҳеч бўлмаганда ҳозир юрган Испаниясидан туриб агентигами (балки бирор дўстига) ишончнома ёзиб бериши керак, банкда сақланиб турган пулини олиш учун. Кейин бу пул бир амаллаб валютага алмаштирилади ва ундан кейин Симоненкога етказилади.

"Бунёдкор"нинг ҳозирги раҳбариятини тушуниш мумкин. Бироқ бу тушунишни ФИФАга тушунтириб бўлмайди, ФИФА бу қадар майда (биз учун майда эмас сира ҳам) ишларга ҳар йили бир мартадан вақт ажратолмайди. Энди кимдир Симоненко билан кўришиб олиб, масалани ечиши керак, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.


Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика