Latest news

19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  1 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  2 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  11 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  19 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  30 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  34 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7

“Бунёдкор” ва “InStat” ўзаро ҳамкорлик ўрнатишди News

“Бунёдкор” ва “InStat” ўзаро ҳамкорлик ўрнатишди

Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси замон билан ҳамнафас қадам ташлаб, юқори мақсадлар сари интилишда давом этмоқда.

“Қалдирғочлар” куни кеча энг сўнгги футбол технологияларини ўз ичига қамраб олган “InStat” компанияси билан ҳамкорлик ўрнатди.

“InStat” -  футбол учрашувларининг чуқур ва кенг таҳлили, футболчилар ҳатти-ҳаракатларининг илмий ва видеотасвир хулосалари, жисмоний кўрсаткичлари ва бошқа бир қанча фойдали маълумотларни аниқлайдиган компания ҳисобланади.

"InStat биз мураббийларга шогирдларимиз қандай ўйнагани ҳақида батафсил маълумот беради, бу ҳар бир футболчининг ҳаракатларини ўрганиб чиқиш ва хатолар устида ишлашга ёрдам беради, - дейди "Бунёдкор" спорт директори Сергей Лушан. - InStat "Бунёдкор" академиясида таҳсил олаётган ёш футболчиларнинг маҳоратларини оширишга хизмат қилади. InStat ҳар бир рақибга қарши алоҳида тактика тузиш имконини беради".

"InStat - барча жамоалар ва барча футболчилар ҳақида батафсил статистика, маълумотларнинг тезкор янгиланиши, осон ва фойдаланиш учун қулай бўлган тизим", - дедйи "Бунедкор" бош директори Бахтиёр Бобоев.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика