Latest news

22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   3 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  11 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  71 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  649 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10

"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари News

"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 1-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг яхши дарвозабони – Сардор Қобулжонов ("Хоразм")

Узоқ муддатли танаффусдан кейин Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни "Шўртан"га қарши баҳс билан бошлади ва ишончли ғалабага эришди - 2:0. Ўйин давомида мезбонлар посбони Сардор Қобулжонов иккинчи таймда камида 3 марта ўз жамоасини муқаррар голлардан қутқарди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа 38 ёшли Қобулжонов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" мавсумни ўз майдонида чемпионликка асосий даъвогарлардан бири бўлган Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қарши ўйин билан бошлади ва дуранг қайд этди - 2:2. Бу йил бошидан Илёс Зейтуллаев расман "қалдирғочлар" бош мураббийига айланди ва унинг жамоаси "Нефтчи" билан дуранг қайд эта олди. Учрашув давомида мағлубиятга учраб туриб, якунда дурангга эриша олган Илёс Зейтуллаев турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг яхши футболчиси – Сардор Қобулжонов ("Хоразм")

38 ёшли Сардор Қобулжонов дастлабки турда нафақат турнинг энг дарвозабони балки энг яхши футболчиси деб ҳам топилди. Унинг сейвлари бўлмаганида "Хоразм" 6 очколик ўйинда юта олмаслиги мумкин эди. Жаҳон футболида дарвозабонларга у қадар кўп эътибор берилмайди, championat.asia сайти эса Сардор Қобулжоновни тур футболчиси деб топди!  



Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Итсуки Урата ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" чап қанот ҳимоячиси Итсуки Урата 1-турда "Нефтчи"га қарши баҳсда ажойиб гол муаллифига айланди. У жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан гол урди. Турнинг марказий ўйинида Урата томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика