Latest news

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  69 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

"Бунёдкор": Тарбияланувчиларимиз Қозоғистондан бош соврин билан қайтишди! News

"Бунёдкор": Тарбияланувчиларимиз Қозоғистондан бош соврин билан қайтишди!

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида 2006 йилда таваллуд топган болалар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Унда Қозоғистоннинг турли шаҳарларидан ташриф буюрган 9 жамоа қаторида Акмал Рисқуллаев бошқарувидаги тарбияланувчиларимиз ҳам иштирок этишди. Дастлаб жамоалар 2 гуруҳга бўлинди ва ундаги ўйинлар натижасига кўра гуруҳ ғолиблари финал иштирокчисига айланишди. Ёш қалдирғочлар гуруҳ баҳсларида Олма-отанинг “Феникс” (3:0) ва “Қайрат” (2:1) жамоалари, “Олтой” (3:2) ҳамда Остонанинг “Eagles” (7:0) клубларини мағлуб этиб, финалга йўл олишди.

Бош соврин учун баҳсда уларга мезбонлар – “Аристан” жамоаси рўбарў келди. Ҳал қилувчи баҳсни кўтаринки руҳда ўтказган тарбияланувчиларимиз 4:0 ҳисобида зафар қучишди ва бош совринни қўлга киритишди. Шу тариқа “Бунёдкор-2006” халқаро майдонда юртимиз шарафини яна бир бор муносиб ҳимоя қилди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика