Latest news

22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  0 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1 21:57ЕЧЛ. "Аталанта" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  0 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  1 21:16ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши дарвозабони ким бўлмоқда?  1 20:58Педри ва Ферран "Барселона"га "Реал"дан кимни олиб келган бўларди?  2 20:38"Бенфика"нинг аппеляцияси рад қилинди  6 20:15"Бунёдкор" янги мавсум учун футболчилар рўйхатини маълум қилди  2 19:50Мексикадаги тартибсизликларга қарамай, Исландияга қарши ўйин бекор қилинмайди  0 19:21"Яна бошладингизми, мураббий?" — Капелло жонли эфирда Роналдо билан ҳазиллашди  1 19:02"Навбаҳор" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  11 18:15"Флориан келажакда "Реал"да ўйнашига умид қиламан" — Вирцнинг агенти Перес ва Алонсо билан бўлган суҳбатни ошкор қилди  0 17:51"Пицца тикишга тайёрман!" — Пранделли "Ювентус"нинг "Галатасарой"га қарши камбэк қилишига ишонмоқда  7 17:32Yandex Uzbekistan ва ПФЛ ҳамкорлик ҳамда Allplay ва Кинопоиск платформаларида ўйинларни трансляция қилиш тўғрисида келишув  5 17:14"Мексика билан ўйинга қўрқув остида чиққанмиз" — Месси ЖЧ-2022 даги энг қийин паллани эслади  13

"Бунёдкор" таништирув маросимини ўтказди News

"Бунёдкор" таништирув маросимини ўтказди

Бугун Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мавсумлар оралиғида ўз таркибига қўшиб олган янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.
Тошкент клуби мавсумлар оралиғида Артём Филипосян, Отабек Шукуров, Обид Жўрабоев, Шакер Зуаги, Мирзоҳид Ғофуров ва Элдор Шомуродов каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.

"Барчани янги мавсум билан табриклаймиз, келажакда барчага омад тилайман. Олдимизга қўйилган вазифаларга келсак, ўтган йилги мавсумни бироз муваффақиятсиз тарзда ўтказдик. Ўтган йилги камчиликлар, хатоларимизни ўрганиб чиқдик. Янги йилга, янги мавсумга олдимизга юқори мақсадларни қўйдик. Ўз режамизни тузиб чиқдик, бу режа бўйича иш олиб бораяпмиз. Жамоани шакллантиришда йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш, мураббийлар штабини кучайтириш ва легионерларни сотиб олишда хатога йўл қўймасликка интиламиз.

"Бунёдкор" ўз олдига Ўзбекистон чемпиони бўлиш ва мамлакат кубогини қўлга киритиш, ОЧЛда яхши иштирок этишни мақсад қилиб қўйган. Жамоамиз бу йил ўзининг 10 йиллигини нишонлайди, бу байрам чиройли ўтишини таъминламоқчимиз", - дейди Бахтиёр Бобоев.

"Янги мавсумга тайёргарлик режадагидек кечди. Барча футболчилар 17 февралдаги ўйинга тўлиқ тайёрлар", - дейди Сергей Лушан.

- Ўтган йил жамоани шакллантириш борасида хатога йўл қўйилди дейилди. Бунга нима дейсиз?

Сергей Лушан: - 2014 йил жамоа менинг қўл остимда баъзи ўйинларда ўзининг бор кучини кўрсата олмагани рост. Масалан, "Динамо" билан ўйин. Таркибни кескин ёшартириб юборганим туфайли ҳам хатолар бўлди. Бу йилги мақсадимиз барча мусобақаларда ғолиб чиқиш. ОЧЛда муваффақиятли иштирок этиш деган нарсани тушунмайман, мақсадимиз доим биринчи ўрин. Таркибимиз бир қатор ёшлар билан тўлдирилди. Мана шу ёшлар билан мавсумни совринлар билан ўтказмоқчимиз.

 2015 йил ёзида "Бунёдкор" клуби ўзининг 10 йиллик юбилейини ўтказади. Бу йилга махсус янги логотип ишлаб чиқилди.

Бу йилдан бошлаб Сергей Лушанга тажрибали мураббий Амет Мемет ёрдам беради. Жисмоний тайёргарлик бўйича руминиялик Августин Чирица ишлайди. 


2012 ва 2013 йилларда "қалдирғочлар" сафида ўйнаган Артём Филипосян яна ўзининг 16-рақамли формасида ҳаракат қиладиган бўлди.

"Машъал"дан олинган ёш ярим ҳимоячи Отабек Шукуров 29-рақамга эга бўлди.

Фаолияти мобайнида олий лиганинг бир қатор клубларида ўйнаган Обид Жўрабоевга 15-рақам топширилди.

Тунислик футболчи Шакер Зуаги "қалдирғочлар" сафида 7-рақамда ўйнайдиган бўлди.

Мирзоҳид Ғофуровга 11-рақамли футболка топширилди.

Муборакнинг "Машъал" клубида катта футболга кириб келган Элдор Шомуродов ўзига 39-рақамни танлади.


Шу тариқа таништирув маросими ўз якунига етди.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика