Latest news

09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  1 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  10 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  6

"Бунёдкор": Танишинг, рақибимиз - “Лахвия” (Доҳа, Қатар) News

"Бунёдкор": Танишинг, рақибимиз - “Лахвия” (Доҳа, Қатар)

“Бунёдкор”нинг ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичидаги учинчи рақиби Қатарнинг амалдаги чемпиони – “Лахвия” клуби.
Чемпионлар лигасининг учинчи турини “қалдирғочлар” Тошкентда “Лахвия” клубига қарши ўтказадилар. Эътиборингизга рақибимиз ҳақида асосий маълумотларни келтириб ўтамиз.

Клуб ташкил топган йили: 2009
Клубнинг тўлиқ номи: “Лахвия” спорт клуби
Стадиони: Абдуллоҳ бин Ҳалифа
Сиғими: 12.000 томошабин
Расмий сайти: www.lekhwiyaclub.qa

ЮТУҚЛАРИ:
Қатар чемпиони (3)
– 2010-11, 2011-12, 2013-14
Шаҳзода валиахд кубоги соҳиби (1) – 2013
Қатаргаз турнири ғолиби (1) – 2009-10

БОШ МУРАББИЙ – Микаэль Лаудруп (Дания)
Туғилган санаси: 1964 йил, 15 июнь
Футболчилик фаолияти: “Копенгаген” (Дания) 1981-1982, “Брондбю” (Дания) 1982-1983, “Лация” (Италия) 1983-1985, “Ювентус” (Италия) 1985-1989, “Барселона” (Испания) 1989-1994, “Реал Мадрид” (Испания) 1994-1996, “Виссел Кобе” (Япония) 1997, “Аякс” (Нидерландия) 1997-1998

Дания миллий терма жамоаси сафида 104та учрашувда майдонга тушиб, 37та гол уришга муваффақ бўлган.

Мураббийлик фаолияти: Дания миллий терма жамоаси (ассистент) 2000-2002, “Брондбю” (Дания) 2002-2006, “Хетафе” (Испания) 2007-2008, “Спартак Москва” (Россия) 2008-2009, “Мальорка” (Испания) 2010-2011, “Суонси Сити” (Англия) 2012-2014, “Лахвия” (Қатар) 2014 йилнинг 20 февралдан бошлаб.

ЛЕГИОНЕРЛАРИ:
Чико Флорес (Испания)
Туғилган санаси: 06.03.1987
Амплуаси: Ҳимоячи

Юсуф Мсакни (Тунис)
Туғилган санаси: 28.10.1990
Амплуаси: Ҳужумчи

Владимир Вайсс (Словакия)
Туғилган санаси: 30.11.1989
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Нам Таэ Хи (Жанубий Корея)
Туғилган санаси: 06.07.1991
Амплуаси: Ҳимоячи

“Лахвия” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида тўртинчи бор иштирок этмоқда. Доҳаликлар бунгача 2012, 2013 ва 2014 йилги турнирда иштирок этишган. Дастлабки мавсумда “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони), “Ал-Наср” (БАА) ва “Сепахон” (Эрон) жамоалари жой олган гуруҳдан чиқа олишмаган. Кейинги мавсумда эса “Ал-Шабаб” (БАА), “Ал-Иттифоқ” (Саудия Арабистони) ва “Пахтакор” жамоалари билан куч синашиб, “плей-офф” йўлланмасига эга чиққан. Нимчорак финалда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби икки ўйин натижасига кўра доғда қолдирилган. Бироқ чорак финалда Хитойнинг “Гуанчжоу” клубига имконият бой берилган. Ўтган йилги ОЧЛда “Лаҳвия”нинг омади чопмади. Улар “Ал-Айн” (БАА), “Трактор Сози” (Эрон) ва “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони) жамоалари билан бир гуруҳда иштирок этишиб, сўнгги поғонани банд этишди.

Клубнинг беш нафар аъзоси яқиндагина Австралияда бўлиб ўтган Осиё кубоги-2015да қатнишишди. Булар: ҳимоячилар Муҳаммад Муса ва Ҳолид Муфтаҳ, ярим ҳимоячи Карим Боудиаф, ҳужумчилар Исмоил Муҳаммад ва Муҳаммад Тресор.

Қатар чемпионати якунланишига яна тўртта тур бор. Ҳозирга келиб рақибимиз “Лахвия” клуби 22 учрашувда 52 очко жамғарган ҳолда, иккинчи ўриндаги “Ал-Садд”ни 7 очкога ортда қолдириб мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика