Latest news

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

"Бунёдкор" стадиони ишчиларига 6 ойлик маош тўлаб берилди News

"Бунёдкор" стадиони ишчиларига 6 ойлик маош тўлаб берилди

Ҳозирда "Миллий" стадион деб юритилаётган "Бунёдкор" стадиони ишчилари олти ойдан бери маош олишмагани ҳақида хабар чиққанди.

Бугун "Бунёдкор" футбол клуби бош ҳомийси "UzTransGaz" компанияси стадион барча ишчи-ходимларининг олти ойлик маошини тўлиқ тўлаб берди. Бу ҳақда бизга "Бунёдкор" ПФК бош директори Мурод Алиев маълум қилди.

Мурод Боқиевичнинг айтишича, стадион йиллик сметаси алоҳида тузилган бўлиб, тасдиқдан ўтган ҳамда бундан буён ишчиларга ойлик маошлари ўз вақтида берилишига ҳаракат қилинади.

Маълумот учун, "Миллий" (аввалги "Бунёдкор") стадиони маъмурияти клубдан ташқари алоҳида дирекция ҳисобланади ҳамда стадион директори сифатида Воҳид Зокиров фаолият юритиб келмоқда. 

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика