Latest news

10:47Эрлинг Холанд кетма-кет олтинчи марта Норвегиянинг "Йил футболчиси" деб топилди  1 10:19Дембеле 30 миллионлик таклифни қабул қилмади. Унинг ўз талаби бор  1 09:50"Челси" "Барселона" футболчиси учун 150 миллион бермоқчи  2 09:23"Реал" футболчиси Африка Миллатлар Кубогида рекорд ўрнатди  3 08:57"Манчестер Сити" "Рома"дан ҳимоячи олиб келмоқчи  1 08:41Расман. Шаҳбоз Умаров "Бунёдкор" футболчиси  4 08:30"Машъал" етакчиларидан бири фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:59Скалони Мессининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида: У ўзи қабул қилиши керак бўлган қарорни қабул қилсин  4 07:29U-23 Осиё кубоги. Бугун Эронга қарши ўйнаймиз  10 02:37Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан хет-трик!  1 02:30Бундеслига. Франкфуртда "отишма": "Айнтрахт" - "Боруссия" Д учрашувида 6 та гол урилди  1 02:02Африка Миллатлар кубоги. Марокаш ярим финалда!  1 01:25"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи  2 00:47Испания Суперкубоги финалини ким бошқаради?  2 00:20Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"  2

“Бунёдкор” рақибларида нима гап? News

“Бунёдкор” рақибларида нима гап?

Бугун “Бунёдкор” ОЧЛ 2-туридан ўрин олган учрашувни Қатарнинг “АЛ Жаиш” клубига қарши ўтказади.
Ўйин “Пахтакор” стадионида 17:00да бошланади. Орадан бир соат ўтиб Эронда гуруҳдаги иккинчи ўйин “Фулад” – “Ал Фатҳ” баҳси старт олади. Бунда қайд этиладиган натижа ҳам “қалдирғочлар” учун жуда муҳим.

Айни пайтда гуруҳдаги тўрттала жамоа ҳам 1 очкодан эга. Ким ғалаба қозонса, турнир жавалида юқорига кўтарилиб олади. “Ал Фатҳ” – Саудиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Лекин жамоа бу йилги мавсумда ўзини кўрсата олмаяпти. “Ал Фатҳ” 14та жамоа орасида 7-ўринда боряпти.

“Биз учун “Фулад” билан кечадиган баҳс жуда муҳим, - дейди саудияликлар устозиси Фатҳи Ал Жабал. – Ҳар икки жамоа ютишни хоҳлаяпти, демак бизда ҳам имкон бор. “Фулад” биринчи турда яхши таассурот қолдирди, биз уларнинг ўйини ҳақида маълум тасаввурга эгамиз. Таркибдаги барча футболчилар бу ўйинга тайёр. Сафимизда жароҳат олганлар йўқ”.

“Фулад” бош мураббийи Ҳоссейн Фараки клубни ажойиб тарзда бошқармоқда. “Фулад” Эрон чемпиони бўлишга жуда яқин турибди. Бугунги ўйинда майдон эгалари сафида ҳужумчи Араш Афшин туша олмайди.

“Менга маълум бўлишича, Саудия клуби биздан уч очко олмоқчи экан. Бундай ният яхши, лекин биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз. Ҳаммасини майдондаги ўйин кўрсатади. ОЧЛда ўйнаш борасида “Фулад” айтайлик, “Бунёдкор” сингари катта тажрибага эга эмас, бироқ биз ҳам ўзимизни кўрсатишни хоҳлаймиз”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика