Latest news

21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  0 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  11 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  26 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9

"Бунёдкор" раҳбарияти Симоненко мавзусига ойдинлик киритди News

"Бунёдкор" раҳбарияти Симоненко мавзусига ойдинлик киритди

Бугун сайтимизда "Эшитдик-да: ФИФА Симоненко туфайли "Бунёдкор"ни 6 очкодан маҳрум қилади" хабари чоп этилди.

Хабарда 2014 йил "Бунёдкор" таркибида ўйнаган Сергей Симоненконинг клубда пули қолиб кетгани, шундан сўнг украиналик ҳимоячи ФИФАга арз қилгани ҳамда ФИФА "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташлаш бўйича қарор чиқаргани айтилган.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида "Бунёдкор" раҳбариятига мурожаат қилдик ва клуб бош директори Мурод Алиев вазиятни қуйидагича изоҳлади:

- "Бунёдкор" футбол клубининг Сергей Симоненко олдида қарзи йўқ. Тўғри, қарз бор эди, бироқ унга берилиши керак бўлган 400 миллион сўм футболчи номидаги пластик картага туширилган. Буни банк ҳам тасдиқлайди. Фақат футболчининг ўзи пулни ишлатмаган ва карта ҳозир кимнинг қўлида эканини ҳам билмаймиз. Лўнда қилиб айтганда, футболчига тегишли сумма унинг картасида турибди. Керак бўлса, бу ҳақда ФИФАга ҳам ёзма баёнот беришга тайёрмиз".

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика