Latest news

14:49Стефан Чолович: "Совринга эга чиқиш – ҳар доим ёқимли"  2 14:24Ла Лига клублари ўтган мавсум қанча даромадга эга бўлгани маълум  3 13:57Хаби Алонсо: "Беллингем клубнинг келажакдаги лойиҳаларида асосий роль ўйнайди"  0 13:28Рэшфорд "Астон Вилла" билан хайрлашди  0 13:00Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида етакчилар ютқазди, Тожикистонда Суперкубок ғолиби аниқланди  3 12:42Нодир Элибоев: "Барча финални интиқлик билан кутмоқда"  0 12:20Марказий учрашувда ғолиб чиққан мураббий, "1+1" қайд этган футболчи, Ўзбекистон МТЖ посбони, стандартни моҳирона ижро этган хавбек — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари  0 11:51ФИФА "Лион"га трансфер тақиқи қўйди  1 11:25БАА терма жамоаси тайёргарликни бошлади  18 11:00“Челси“ Италия чемпиони билан шартнома тузмоқчи  2 10:37Салоҳ қачон фаолиятини якунлаш ниятида эканлигини айтди  1 10:13Алонсо “Реал“ раҳбариятидан икки нафар футболчини трансфер қилишни сўради  5 09:52“Лестер“ 11 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди  0 09:27Суарес ва Месси ўзларининг футбол клубларига асос солишди  3 09:02Роналдуда иккита йўл бор  6

"Бунёдкор" қишда Туркия, ёзда Хорватияда йиғин ўтказади" - Улуғбек Мирзаев News

"Бунёдкор" қишда Туркия, ёзда Хорватияда йиғин ўтказади" - Улуғбек Мирзаев

Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда "Бунёдкор"нинг аксарият футболчилари бошқа жамоаларга йўл олаётгани ҳақида хабарлар янграмоқда.

Ўз-ўзидан бундай ҳолат турли шубҳаларни келтириб чиқаради. Барчасига аниқлик киритиш мақсадида клуб бош директори Улуғбек Мирзаевга юзландик. Суҳбат жараёнида жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик режаси ва йиғинлар ҳақида ҳам саволлар билан юзландик. 

-  "Бунёдкор" жамоасини бир қатор етакчи футболчилар тарк этмоқда. Балки клубда молиявий муаммолар бордир? Дастлаб мазкур саволга атрофлича жавоб бериб ўтсангиз...

- Ушбу саволга жавобим қуйидагича. Йўқ, "Бунёдкор" футбол клубида молиявий ҳолат барқарор, деб айта оламан. Катта муаммоларимиз йўқ. Тўғри, футболчилар олдида ойликлар борасида қарзимиз бор. Менимча бу нарса ҳамма жамоаларда бор. Лекин бизнинг қарздорликларимиз катта эмас. 

- Одатда "Бунёдкор" бир йилда бир маротаба бўлса ҳам хорижда йиғин ўтказарди. Ўтган йили эса Фарғонадаги "Ҳоким кубоги" мусобақаси билан чекланилди...

- Юқоридаги жавобнинг давоми сифатида шуни айтишим мумкинки, молиявий ҳолатимиз барқарорлигини яна бир нарса билан исботлаган бўлардим. Жамоамиз февраль ойида Туркияда икки ҳафталик йиғинни ўтказадиган бўлди. Ушбу масалани бугун клубимиз президенти учрашувда тасдиқлаб бердилар. Биласизки 2021 йилда на қишда, на ёзда хорижга чиқа олмаган эдик. Худо хоҳласа жорий мавсумда буни амалга оширадиган бўлдик. Ёзги танаффус вақтида эса Хорватияга борамиз. Бу Хорватиялик ҳамкорларимиз билан амалга ошадиган нарса. Яъни "Бунёдкор" фақат йўл харажатларини тўлайди. Қолган ташкилий харажатлар хорватиялик ҳамкорларимиз томонидан бўлади. Клубимизнинг маркетинг йўналишидаги муваффақиятли иши, деб бемалол айта оламан. 

- Янги мавсумга тайёргарлик режаси қандай?  

- 5 январь санасидан бошлаб йиғинга киришамиз. Бу ойда таркиб шакллантирилади. Ҳозир айтиб ўтганимдек февраль ойида икки ҳафталик Туркия йиғинини олиб борамиз. Чемпионат стартига эса ўзимизда машғулотлар давом этади. Туркиядаги йиғинда ўйинни яхшилаш устида иш олиб борамиз. Шу боис бир нечта яхши савиядаги жамоалар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишимиз кўзда тутилган. 

- Таркиб ҳақида ҳақида айтиб ўтдингиз. Клуб кетган футболчиларнинг ўрнини қандай тўлдиришни режалаштирмоқда?

- Клубимиз президенти билан учрашувда кетган футболчиларнинг ўрнини тўлдириш алоҳида муҳокама қилинди. Бу борада Меҳриддин Раззоқович кўрсатмаларни бердилар. Таркиб 3-4 нафар савияли футболчилар билан бойитилади. Аввало ўзимизнинг чемпионатдан қараймиз. Кейин эса хориждан яхши савиядаги легионерлар танловини кўриб чиқамиз. Шунингдек ўринбосарлар, U-18, "Бунёдкор-фарм" жамоаларидан ҳам ёш иқтидорларни жалб қилишни мақсад қилдик.

Абдулазиз Искандаров

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика