Latest news

17:53"Барселона" Бруно Гимараэшни сотиб олмоқчи  1 17:22"Манчестер Юнайтед" мухлислари буни кўрмагани яхши  3 16:49"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"  8 16:28"Андижон" ўртоқлик учрашувида Конференция лигаси иштирокчисига имкониятни бой берди  2 15:59Роналду: "Килианнинг ўрнида бўлганимда, Криштианудек ўйнаган бўлардим"   14 15:08"Локомотив" назорат учрашувида "Динамо"дан устун келди  0 14:40Санчо Рэшфорднинг "Астон Вилла"га ўтганига муносабат билдирди  5 14:28ПФЛга мурожаат. Про лигадаги сукунат қачон тугайди?  0 14:11"Сурхон" ПФКга янги Бош директор тайинланди  1 13:23"Фулхэм" "Рома" футболчисини ижарага олмоқчи  0 12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  8 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  5 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   17 11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  7

"Бунёдкор" - "Пахтакор": учрашув ҳақида маълумотлар News

"Бунёдкор" - "Пахтакор": учрашув ҳақида маълумотлар

Олий лиганинг 7-турида "Бунёдкор"га қарши Тошкент дербисида майдонга тушамиз.


Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлар охирги йилларда лигамизда яна бир кескин қарама-қаршиликни келтириб чиқарди. Сўнгги 14 йилда чемпионатимизда фақат ушбу жамоалар олтин медалларга эга чиқишди.

Тайёргарлик

Жамоамиз айни пайтда ҳар 4 кунда учрашув ўтказишга мажбур бўлмоқда. "Металлург" билан душанба кунги беллашувдан кейин дарҳол навбатдаги баҳсга тайёргарлик бошланди. "Бунёдкор" эса "Обод" билан ўтган шанба кунги учрашувдан кейин ҳозирлик кўриш учун кўпроқ вақтга эга бўлди.

Қарама-қаршилик

Олий лигада жамоалар 18 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 6тасида "Бунёдкор", 4тасида "Пахтакор" зафар қучган. 8 ўйин дуранг билан тугаган. Рақиб 20 бор, жамоамиз 16 марта дарвозаларга тўп киритган. Сафардаги беллашувларда 5 бор мезбонлар, 2 марта "Пахтакор" ғолиб чиққан. Яна 2 ўйинда дуранг қайд этилган.

Ўйин расмийлари

Учрашувни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқаришади. Ҳозиргача Асимов олий лигада жамоамиз иштирокидаги 12 беллашувда ишлаган. Уларнинг 10тасида ғалаба қозонган "шерлар" бир мартадан дуранг ва мағлубиятга дуч келишган.

“БУНЁДКОР” - “ПАХТАКОР”

Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Равшан Копадзе (Фарғона).

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов (Тошкент). 

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 29 апрель, жума куни "Бунёдкор" стадионида 19:00да бошланади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика