Latest news

15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  0 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  5 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  5 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  2 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  9 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  3 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  9

"Бунёдкор": Озодбек Назарбековдан миннатдормиз! News

"Бунёдкор": Озодбек Назарбековдан миннатдормиз!

30 ноябрь куни “Бунёдкор” ФКни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Байрам кечасидаги хонандалар чиқишларини Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков очиб берди. Эътиборлиси айнан Назарбеков томонидан “Бунёдкор” ФК учун куйланган мадҳия тадбирда янграган илк тарона бўлди. Элимиз суйган хонанда “Бунёдкор” қўшиғини жонли равишда ижро этиб, маросим қатнашчиларини хушнуд этди.

Озодбек Назарбеков ўз чиқишини якунлагач, унга “Бунёдкор” аъзоси Анвар Ғофуров миннатдорчилик дипломини топширди. Ушбу эсдаликда қуйидаги сатрлар битилган.

2013 йил “Бунёдкор” футбол клуби учун жуда ҳам омадли бўлди. Асосий жамоамиз ўз тарихида бешинчи маротаба Ўзбекистон чемпионлигини ва тўртинчи бор мамлакат кубогини қўлга киритди. Шунингдек, ёшларимиз клубнинг пойдевори мустаҳкам эканлигини амалда исботлаб, Ўзбекистон ёшлар лигасида ғолиб чиқдилар.

Бу муваффақиятларга эришишимизда, шубҳасиз, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг хизматлари беқиёсдир! "Бунёдкор" футбол клуби жамоаси Озодбек Назарбековнинг катта ёрдамини ҳар доим ва ҳар ерда ҳис этиб туради.

Биз билан бирга эканлигингиздан миннатдормиз!

П.С.Таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда “Бунёдкор”нинг уй учрашувлари танаффус пайтида Озодбек Назарбековдан ташқари яна бир қатор эстрадамиз юлдузлари ҳам иштирок этишди. Ана шундай хонандалардан Шохжаҳон Жўраев, Даврон Эргашев, Алишер Файз, Самандар Ҳамроқулов, Лариса Москалёва, Валижон Шамшиев, Отабек Муталхўжаев, Равшан Собиров, Улуғбек Исмоилов, Оролмирзо Сафаров, “Шод” ва “Зарба” гуруҳларига “Бунёдкор” ФК ўз миннатдорчилигини билдиради. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика