Latest news

18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  0 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  0 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  12 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  12 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  12 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0

"Бунёдкор" ўз майдонида "Ал Ҳилол"га мағлуб бўлди News

"Бунёдкор" ўз майдонида "Ал Ҳилол"га мағлуб бўлди

ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Ал Ҳилол" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда олиб борилди.

Осиё Чемпионлар лигаси-2014
1/8 финал. Биринчи учрашув
7 май, чоршанба
“Пахтакор” марказий стадиони. Соат 18:00
“БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “АЛ-ҲИЛОЛ” (Саудия Арабистони) 0:1

Гол: Салим Давсари 38
Ҳакамлар: Моҳд Амирул Изван бин Ёқуб, Моҳд Сабри бин Мат Дауд, Азман бин Исмоил Моҳд Нафиз бин Абдулваҳоб (барчаси – Малайзия)
Назоратчи: Жасим Муҳаммад Маҳмуд Абдулкарим (Бахрайн)
Комиссар: Чеунг Хин Чунг (Гонг Конг)

"Бунёдкор": 45. Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов (7.Алибобо Раҳматуллаев, 84), 4.Хайрулла Каримов, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов (24.Баҳодир Пардаев, 77), 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 21.Сардор Рашидов, 23.Саҳоб Жўраев (16.Карлес Кото, 52), 33.Олег Зотеев.
Захира:
1.Павел Бугало, 10.Анвар Бердиев, 18.Бобиржон Акбаров, 27.Сардор Собирхўжаев.

"Ал Ҳилол":
28.Абдуллоҳ Ал Сдаири, 2.Султон Ал Биши, 4.Абдулла Ал Доссари, 10.Муҳаммад Ал Шлҳуб (11.Абдулазиз Давсари, 76), 14.Кастильо, 15.Носир Ал Шамрони (36.Холид Кааби, 90+1), 20.Ёсир Ал Қаҳтони (5.Абдуллатиф Ал Ғаннам, 67), 23.Квак Таэ Хви, 26.Дигао, 27.Сауд Харири, 29.Салим Давсари.
Захира:
30.Файз Субаиҳ, 16.Юсуф Ал Салим, 33.Султон Дуаййи, 46.Аҳмад Шараҳили.

Огоҳлантиришлар: Хайрулла Каримов 34 - Салим Давсари 42, Ёсир Ал Қаҳтони 48, Абдуллоҳ Ал Сдаири 82, Абдулазиз Давсари 89.


                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            
ЯНГИЛАШ


90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. "Бунёдкор" - "Ал Ҳилол" 0:1

90+1. Ўзгариш. "Ал Ҳилол". Носир Ал Шамрони ўрнига Холид Кааби тушди

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Огоҳлантириш. "Ал Ҳилол". Абдулазиз Давсари

89. "Бунёдкор"нинг ҳужумлари самарасиз кетмоқда. Пишурнинг тўп узатишига ҳеч ким ета олмади.

84. Ўзгариш. "Бунёдкор". Акмал Шораҳмедов ўрнига Алибобо Раҳматуллаев тушди

83. Баҳодир Пардаев жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ.

82. Огоҳлантириш. "Ал Ҳилол". Абдуллоҳ Ал Сдаири

81. Карлес Котонинг жарима майдонига оширган тўпи ҳеч кимга насиб этмай майдондан чиқиб кетди.

79. Бурчак тўпидан сўнг Хайрулла Каримов боши билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

77. Ўзгариш. "Бунёдкор". Жавлон Иброҳимов ўрнига Баҳодир Пардаев тушди.

76. Ўзгариш. "Ал Ҳилол". Муҳаммад Ал Шлҳуб ўрнига Абдулазиз Давсари тушди

74. Салим Давсари майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этиб дарҳол қайтиб тушди.

73. Карлес Кото рақиб жарима майдони ичида тўпни тепишга шайлангунча рақиб тўпни олиб қўйди.

70. Сардор Рашидовнинг ерлатиб берилган зарбасидан сўнг тўпни Абдуллоҳ Ал Сдаири эгаллаб олди.

69. Дигао Пишурга нисбатан қўпол ўйнади, чамаси 25 метрлардан жарима тўпи.

67. Ўзгариш. "Ал Ҳилол". Ёсир Ал Қаҳтони ўрнига Абдуллатиф Ал Ғаннам

64. "Ал Ҳилол"нинг қарши ҳужуми. Жавлон Иброҳимов ҳимоячиларга ёрдамга етиб келиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

59. Акмал Шораҳмедов тўпни жарима майдонига узатди, Дигао тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан сўнг тўп ҳимоячилардан бирининг қўлига тегди, ҳакам жим.

58. Бурчак тўпидан сўнг Султон Ал Бишининг чалқанча берган зарбаси жуда хавфли чиқди!

57. Тўп Дилшод Жўраевнинг қўлига тегди. Ҳакам жарима тўпини амалга оширди. Муҳаммад Ал Шлҳубнинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Акбар Тўраев қайтарди.

55. Дигао майдон четида шифокорлардан ёрдам олиб сафга қайтди. Унинг бошини боғлаб қўйишди.

54. Рашидовнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

52. Ўзгариш. "Бунёдкор". Саҳоб Жўраев ўрнига Карлес Кото тушди

51. Рашидов чап қанотдан олдинга ўтиб жарима майдонига тўпни оширди. Дигао тўпни қайтарди

48. Огоҳлантириш. "Ал Ҳилол". Ёсир Ал Қаҳтони

47. Тайм "Бунёдкор"нинг ҳужумлари билан бошланди. Воҳид Шодиев қулай имкониятдан фойдалана олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Пишур!!! Хавфли зарба! Олександрнинг жарима майдони ичида чап оёқда ҳаволатиб берган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ёсир Ал Қаҳтони томонидан амалга оширилган зарба ноаниқ кетди. Вазиятни Тўраев назорат қилиб турганди.

41. Сардор Рашидов жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, жуда ноаниқ!

38. Ал Қаҳтони тўпни Абдулла Ал Доссарига оширди унинг зарбасини Акбар Тўраевни қайтарди, қайтган тўпни Салим Давсари дарвозага йўллади - 0:1.

37. ГОЛ. Салим Давсари 0:1

35. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Хайрулла Каримов

34. Олександр Пишур белгиланган жарима тўпини тўғри дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ!

28. Қаҳтони томонидан оширилган тўпни Шлҳуб дарвозага йўллади, ноаниқ.

24. "Ал Ҳилол"нинг хавфли қарши ҳужуми. Носир Ал Шамрони Хайрулла Каримовдан қочиб кетиб дарвозага зарба берди, Акбар Тўраев тўпни қайтарди.

23. Устунлик "Бунёдкор" томонида! Гол уриш керак ва шарт!

22. Хавфли вазият! Олег Зотеев ўткир бурчакдан дарвозага зарба берди, ҳимоячиларга тегиб қайтган тўпни Пишур дарвоазага йўллади. Бироз ноаниқ!

19. Воҳид Шодиев имкониятдан фойдалана олмади.

16. Олег Зотеев! Бир дақиқани ўзида икки бор гол уриши мумкин эди, иккинчи ҳолатда тўп устунга тегиб қайтди!

13. Хавфли вазият! Сардор Рашидов жарима тўпини амалга оширди, иккинчи қаватда Пишур ғолиб чиқиб боши билан зарба берди, бироз ноаниқ. Қўшимчасига ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда экан.

12. Салим Ал Давсари 16 метрлардан дарвозага зарба берди, тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

10. Хавфли вазият. Қаҳтони томонидан берилган зарбасини Акбар Тўраев қайтарди. Бу вазиятда ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

9. Сардор Рашидов рақиб жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, кучсиз зарбадан сўнг тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

8. Анвар Ғофуров ажойиб пас билан Шодиевни "кўрди". Бироқ Воҳид тўпни тўхатишда хатога йўл қўйди.

7.  Шодиев тўпни олдинга интилаётган Зотеевга оширди, Олегнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

5. Зотеев ўнг қанотдан олдинга ўтишга уринди, ҳимоячилар уни кутиб олишди

4. Ҳозирча ҳеч бир жамоа хавфли вазиятни ташкил этишмади.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Асосий таркиблар маълум бўлди.

- Ўйин соат 18:00да бошланади.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика