Latest news

14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  0 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  5 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  7 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  4 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  23 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  6 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  16

«Бунёдкор» «Оқ-тепа» билан дуранг ўйнади. «Локомотив» футболчиси майдонга тушди News

«Бунёдкор» «Оқ-тепа» билан дуранг ўйнади. «Локомотив» футболчиси майдонга тушди

Марат Мифтахуддинов мураббийлигидаги «Бунёдкор» бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

«Қалдирғочлар»нинг рақиби Про лига вакили «Оқ-тепа» жамоаси бўлди. Биринчи бўлимда дарвозалар уч бор ишғол этилди, танаффусга «Оқ-тепа» ғолиб сифатида йўл олди – 1:2. Иккинчи бўлимда аксинча, энди «Бунёдкор» рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилди, меҳмонлар икки голга бир марта жавоб қайтарди. Умумий ҳисоб – 3:3. Бу ҳақда «Бунёдкор» матбуот хизмати хабар берди.

«Бунёдкор» сафида «Локомотив» ярим ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев майдонга тушди.


Назорат учрашуви
«БУНЁДКОР» - «ОҚ-ТЕПА» - 3:3 (1:2)
24 февраль. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
Бош ҳакам:
Аскер Нажафалиев.
«Бунёдкор»: Зафар Сафоев (Акобир Қаюмов), Бек Абдуллаев (Улуғбек Абдуллаев), Абдулла Абдуллаев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Давронжон Эргашев (Диан Талхатов; Абдулазиз Абдусаломов), Суннатилла Абдуллажонов (Нозимхон Рустамов), Суҳроб Иззатов (Хуршид Убайдуллаев), Авазбек Ўлмасалиев (Расул Йўлдошев), Иброҳим Ибрагимов (Валерий Акопов), Хуршид Ғиёсов (Муҳаммадали Ғиёсов), Фаррух Икромов (Миржаҳон Мираҳмадов), Иброҳим Томива (Шаҳбоз Эркинов).
Голлар: Иброҳим Томива, Хуршид Ғиёсов, Шаҳбоз Эркинов - Хуан Бесерра, Талгат Нигматулин, Сандей Сонг.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика