Latest news

11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  0 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  5 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  3 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  35 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  27 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2

“Бунёдкор” – “Обод”. Превью News

“Бунёдкор” – “Обод”. Превью

"Бунёдкор"нинг 2015 йилги мамлакат кубоги баҳсларидаги дастлабки рақиби Тошкентнинг “Обод” жамоаси.
“Бунёдкор” Ўзбекистон кубоги мусобақасида 10-бор иштирок этмоқда. “Қалдирғочлар” бунгача 2013 ва 2014 йилги мавсумдаги учрашувларини дуранг натижа билан бошлашган. Қолган стартларнинг барчасида ғалаба қозонилган.

2006 йил. 1/16 финал. “Бунёдкор” – “Шайхонтоҳур” 3:1
2007 йил. 1/16 финал. “Шаҳрихон” – “Бунёдкор” 1:3
2008 йил. 1/8 финал. “Жайҳун” – “Бунёдкор” 0:2
2009 йил. 1/8 финал. “Динамо Қарши” – “Бунёдкор” 0:2
2010 йил. 1/16 финал. “Бухоро” – “Бунёдкор” 0:2
2011 йил. 1/16 финал. “Хива” – “Бунёдкор” 1:3
2012 йил. 1/16 финал. “Бунёдкор” – “Насаф-2” 5:0
2013 йил. 1/4 финал. “Бунёдкор” – “Машъал” 1:1
2014 йил. 1/4 финал. “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 2:2
2015 йил. 1/8 финал. “Бунёдкор” – “Обод” -:-

Рақибимиз “Обод” бир учрашувдан иборат 1/16 финал босқичида Навоийнинг “Қизилқум” клубини 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, нимчорак финалга етиб келди. Энди биринчи лига пешқадамларидан бири уй-сафар тизимида ўтказиладиган баҳсларда “Бунёдкор” билан куч синашиб кўради.

Бугунги кунда “Обод” таркибида бир пайтлар “Бунёдкор” ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилишган 11 нафар футболчи тўп тепмоқда. Булар: Виктор Мочалов, Санжар Тўрақулов, Араик Бобоев, Азиз Ғуломхўжаев, Дониёрбек Ҳасанов, Шерзод Жалилов, Улуғбек Дадабоев, Зарбулло Умаров ва Расулжон Шуҳратов.

Биринчи лиганинг 8-тур учрашувларидан сўнг “Обод” жамоаси 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 3-поғонасини банд этиб турибди. Хайрулла Абдиев устозлик қилаётган жамоа 8 учрашувда рақибларида дарвозасини 22 бор ишғол қилиб, ўз “постидан” 6та тўп ўтказиб юборди. Ҳужумчи Алишер Азизов 7та голи билан жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

ЎзПФЛ “Бунёдкор” – “Обод” учрашувига бухоролик Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини тайинлаган. Қанот ҳакамлари – Артём Калинин (Қарши), Александр Сидоров (Тошкент). Заҳира ҳаками – Аҳмаджон Эргашев. Назоратчи – Алишер Абдуллаев (Тошкент).

Мамлакат кубогининг нимчорак финал босқичи биринчи учрашувлари доирасидаги “Бунёдкор” – “Обод” учрашуви 19 май куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика