Latest news

14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  0 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  3 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  6 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  14 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  9 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1

“Бунёдкор” “Нефтчи” сафида U-18 жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчилар ва мураббий билан шартномалар имзолади News

“Бунёдкор” “Нефтчи” сафида U-18 жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчилар ва мураббий билан шартномалар имзолади

Бугун, 18 декабрь куни, “Бунёдкор” футбол клуби офисида янги ёш ва иқтидорли бўлган футболчилар билан меҳнат шартномалари имзолаш жараёни бўлиб ўтди.

 Фарғонанинг “Нефтчи” U-18 жамоаси таркибида 2021 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионлигига эришишган 4 нафар футболчи ва мураббий ўзларининг кейинги тақдирларини “қалдирғочлар” билан боғлашди. “Нефтчи” U-18 жамоасига олтин медалларни келтирган бош мураббий Азиз Алижонов ҳамда футболчилар Муҳаммадали Холматов, Ҳумоюн Бозорбоев, Облаёрбек Раҳматов ва Одилжон Набиев ҳар бири “Бунёдкор” клуби билан 3 йилга мўлжалланган профессионал меҳнат шартномасига имзо чекишди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, М.Холматов ва О.Раҳматов яқинда, 6-15 декабрь кунлари ташкил этилган Ўзбекистон U-18 ёшлар терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинида қатнашган эдилар.

“Футбол ишқибозларига ўзининг ўйинчилик давридан буён жудаям яхши таниш Азиз Алижонов U-21 ёшлар жамоамиз мураббийлар штабига қўшилади. Келажакдаги режаларимизни батафсил баён этганимизда, менимча, улар ёш мутахассисга манзур келди.

“Нефтчи” сафида 2021 йили ўз ёш тоифаларида чемпионликни қўлга киритган ёш иқтидорларни жамоамизга олиб кела олганимиздан хурсандмиз. Ишонамизки, қисқа вақт ичида улар асосий жамоа эшикларини забт этишади. Биз ҳар доим асосан ёшларга эътибор қаратамиз. Мавсум стартига қадар таркибимизга яна бошқа бир қанча талантли футболчиларни жалб этишни мўлжаллаганмиз”, - деди янги футболчилар билан шартномалар имзолаш чоғида “Бунёдкор” футбол клуби директори Улуғбек Мирзаев.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика