Latest news

01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  0 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  49 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  6 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2

“Бунёдкор” – “Нефтчи”: Лушаннинг биринчи ўйини News

“Бунёдкор” – “Нефтчи”: Лушаннинг биринчи ўйини

Бугун бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” - “Нефтчи” баҳси билан олий лиганинг 11-турига старт берилади. Бу ўйин қизиқарли кечиши кутиляпти.
Негаки ушбу баҳс орқали ёш мураббийларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз. Хабарингиз бор, яқинда “Бунёдкор”ни Сергей Лушан қабул қилиб олди. “Нефтчи”ни эса мавсум бошидан бери Мурод Исмоилов бошқаряпти.

Ҳар иккала мураббий ҳам ёш ҳисобланади ва уларнинг футболга бўлган қарашларини бугунги ўйин орқали билиб олиш ниҳоятда қизиқ кўриниши турган гап. Қолаверса, бу ўйин Сергей Лушан учун “Бунёдкор” бош мураббийи сифатидаги илк учрашуви бўлади. Ҳис-ҳаяжон, босим деганларидек. Лушан қўл остидаги жамоанинг қандай ҳаракат қилиши ҳам қизиқ албатта.

“Бунёдкор” шу пайтгача ўз майдонида бешта ўйин ўтказиб, шундан учтасида ғалаба қозонди ва икки бор дуранг қайд этди. “Қизилқум”, “Металлург”, “Навбаҳор” мағлубиятга учратилган бўлса, “Локомотив” ва “Олмалиқ” билан дуранг ўйналди. Ўз майдонидаги баҳсларда 11 очко тўплаган “Бунёдкор” айни пайт турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.

“Нефтчи” эса негадир ғалати натижаларни қайд этмоқда. Бу жамоа аввалига то 8-тургача ғалаба нималигини билмади. Кейин ўз уйида “Олмалиқ”ни мағлуб этиб, сафарда “Сўғдиёна”дан мағлуб бўлди ва ўтган турда “Динамо” устидан кичик ҳисобда зафар қучди. “Нефтчи” ҳозирча сафарда бешта ўйинда майдонга тушиб, бир марта дуранг қайд этди ва тўрт бор мағлуб бўлди. “Нефтчи”нинг ягона дурангги 3-турда “Навбаҳор” билан баҳсда рўй берди. Жамоа сафар беллашувларида учта гол уриб, ўз дарвозасидан 8та ўтказиб юборди. “Нефтчи” турнир жадвалида 11-поғонада боряпти.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика