Latest news

22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  1 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  2 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  0 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  4 20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  20 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  43 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  8 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви меҳмони - Райхон News

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви меҳмони - Райхон

“Бунёдкор” жамоаси Суперлиганинг 10-тур учрашувида ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади.

Ушбу ўйин 4 май (жума) куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.
Беллашувдан олдин ҳамда танаффус вақтида, ҳар доимгидек, мухлислар учун ўзбек эстрадаси юлдузлари ижросидаги концерт дастури тақдим этилади. Бу галги меҳмонларимиздан бири – гўзал ва латофатли Райхон Ғаниева.

Шу куни стадионга келган томошабинлардан икки нафари уйларига iPhone8 смартфони билан қайтишга муваффақ бўладилар. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан таъсис этилган совғалар сифатида мухлислар учун лотереяда айнан шу 2та iPhone8 смартфони ўйналади.

Хотира ва қадрлаш куни байрами билан бутун халқимизни табриклаган ҳолда, “Бунёдкор” - “Насаф” учрашувига кириш ишқибозлар учун бепул қилиб белгиланди.

VIP секторига киришни ихтиёр этганлар чипталарни стадион кассаларидан сотиб олишлари мумкин.

Барча футбол ихлосмандларини 4 май куни “Бунёдкор” стадионига, Суперлиганинг юбилей - 10-тур баҳсига чорлаб қоламиз!

“Бунёдкор” МУХЛИСЛАР УЧУН ўйнайди!


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика