Latest news

22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  0 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  1 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  5 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  6 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0

“Бунёдкор” - “Насаф”. Превью News

“Бунёдкор” - “Насаф”. Превью

“Насаф” биринчи давранинг қолдирилган 3-тур учрашувини Тошкент шаҳрида “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 4 июл сешанба куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув соат 19:00да бошланади.

Шу пайтгача Олий лигада бу икки жамоа 20 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 9 тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. “Насаф” футболчилари уч ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 26:10 “қалдирғочлар” фойдасига.

Ўтган йилги мавсумда Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувда 1:1 дуранг натижаси қайд этилган бўлса, иккинчи даврадаги Тошкентда бўлган учрашувда “Бунёдкор” жамоаси 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.

“Насаф” сўнгги бор “Бунёдкор”ни Тошкентда 2014 йили мағлуб этган.

Бу жамоалар Тошкентда 10 бор куч синашишган. Шундан 1тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” эса Тошкентда етти марта ғалаба қозонган. Қолган 2 учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Айни пайтда “Насаф” жамоамиз 26 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. “Бунёдкор” жамоаси ҳисобида 18 очко бор. Улар турнир жадвалининг 12-поғонасида боришмоқда.


Қуйида ушбу жамоаларнинг Тошкентда қайд этган барча натижалари билан таништириб ўтамиз.

БУНЁДКОР - НАСАФ 3:0 (1:0)
18.06.2007. 13-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 3500 томошабин
Голлар:
Шавкат Саломов 18 (1:0), Сергей Лушан 60 (2:0), Виктор Карпенко 67 (3:0)
Бош ҳакам: Марат Исмоилов – 8,5
 
БУНЁДКОР - НАСАФ 4:0 (2:0)
13.08.2008. 20-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 7516 томошабин
Голлар
: Улуғбек Бақоев 11 (1:0), Хосе-Луис Вильянуэва 34 (2:0), Улуғбек Бақоев 56 (3:0), Сервер Жепаров 72 (4:0)
Бош ҳакам: Андрей Тамбовцев – 8,1
 
БУНЁДКОР - НАСАФ 2:1 (1:0)
24.08.2009. 19-тур. Тошкент. «Жар» стадиони. 5672 томошабин
Голлар
: Ривалдо 27 пенальти (1:0), Илҳом Шомуродов 54 (1:1), Сервер Жепаров 73 (2:1)
Бош ҳакам: Рустам Хамидов – 8,0
 
БУНЁДКОР - НАСАФ 5:0 (2:0)
28.07.2010. 5-тур. Тошкент. «Жар» стадиони. 5844 томошабин
Голлар:
Виктор Карпенко 13 (1:0), Денилсон 34 (2:0), Стевица Ристич 57 (3:0), Стевица Ристич 80 (4:0), Стевица Ристич 82 (5:0)
Бош ҳакам: Вадим Агишев – 8,4
 
БУНЁДКОР -НАСАФ 2:1 (0:0)
11.06.2011. 11-тур. Тошкент. «Жар» стадиони. 8305 томошабин.
Голлар:
Андрей Переплёткин 70 (0:1), Милош Трифунович 72 (1:1), Милош Трифунович 81 (2:1)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов – 9,6
 
БУНЁДКОР - НАСАФ 0:0
16.06.2012. 10-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 3977 томошабин
Бош ҳакам:
Валентин Коваленко
 
БУНЁДКОР – НАСАФ 3:0 (2:0)
Олий лига, 2-тур. 08.03.2013. Тошкент ш. “ЖАР” стадиони . 1684 томошабин.
Голлар:
Олександр Пишур, Фозил Мусаев, Алибобо Раҳматуллаев.
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин.
 
“БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 1:2 (0:1)
Олий лига, 21-тур. 25.09.2014. Тошкент шаҳри. ЖАР стадиони. 3210 томошабин.
Голлар
: Т.Аюпов (86-пен) – И.Шомуродов (2), А.Геворкян (84).
Бош ҳакам: М.Исмоилов.
 
“БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 0:0
Олий лига, 12-тур. 07.06.2015. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 3868 томошабин.
Бош ҳакам:
Валентин Коваленко-8,9
 
“БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 1:0
Олий лига, 25-тур. 15.10.2016. Тошкент ш., “Бунёдкор” стадиони. 1732 томшабин
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов
Гол: Элдор Шомуродов, 19’-1:0.
 
Жамоа тўпурарлари
“Бунёдкор” жамоаси футболчилари бу йилги баҳсларда рақиблари дарвозасига 13та тўп киритишган. Ўз дарвозасидан эса 14та тўп ўтказиб юборган. “Қалдирғочлар”нинг барча голларига жами тўрт нафар футболчи муаллифлик қилишган. Булар, Достонбек Ҳамдамов, Вадим Чемиртан, Дилшодбек Аҳмадалиев ва Шаҳзодбек Нурматовлардир. Жамоанинг айни пайтдаги тўпурари Достонбек Ҳамдамовдир. У ҳозиргача 9та гол киритган. Вадим Чемиртан 2та, Дилшодбек Аҳмадалиев ва Шаҳзодбек Нурматовлар эса 1тадан гол муаллифи бўлишган.

“Насаф” футболчилари рақиблари дарвозасини 22марта ишғол қилишди. Шулардан 2таси пенальтидан киритилган бўлса, бир марта ўзаро учрашувда рақиб футболчиси ўз дарвозасига гол киритиб қўйган. Ҳозирги пайтда “Насаф”нинг тўпурари Драган Черан бўлиб турибди. У рақиблар дарвозасини 8 марта ишғол қилди, жумладан 2та голни пенальтидан киритган. Жамоамиз голларига Черандан ташқари яна ўн нафар футболчиларимиз муаллифлик қилишди. Баҳром Абдураҳимов 4та гол киритган бўлса, қолган 9 нафар футболчиларимиз ўз ҳисобларига биттадан  гол ёздириб қўйишган.

Жамоалар 4 июль куни ўзаро 21-учрашувда куч синашишади. Барча футбол ишқибозларини ана шу қизиқарли учрашувга таклиф этиб қоламиз.

 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика