Latest news

20:19Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" (матнли трансляция)  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  19 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 19:31"Кристал Пэлас" — "Манчестер Сити". Англия кубоги финали учун таркиблар маълум  12 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" (матнли трансляция)  12 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  0 17:51"Байер", "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 17:30"Химки" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  2 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8

"Бунёдкор" мураббийи Марат Мифтахутдинов ПФЛ қарорини буздими? News

"Бунёдкор" мураббийи Марат Мифтахутдинов ПФЛ қарорини буздими?

ПФЛ сайти бугунги "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашувида техник зонада бўлмаслиги керак бўлган шахслар рўйхатини маълум қилди.

Бизга маълум бўлишича, марказлашган чемпионатда карантин қоидаларига янада чуқур амал қилиниши кўзда тутилган. ПФЛ сайти бугунги ўйин олдидан PZR тестини топширмаган ҳар икки клуб вакилларини эълон қилди. Хабарда ёзилишича, рўйхатда исм-фамилияси келтирилган шахслар ўйин пайтида нафақат техник зонада бўлишлари, балки жамоа автобусига чиқишлари ҳам мумкин эмас.

Аммо ПФЛ телеграм канали эълон қилган суратда "Бунёдкор" катта мураббийи Марат Мифтахутдинов автобусдан тушиб келаётганини кўриш мумкин. Шундай экан савол туғилади: бу биринчи кунданоқ қоидани бузиш деганими? Маълумки, душанба кунидан марказлашган тартибда биринчи давранинг охирги тўртта турига старт берилади. Агар ҳозирдан қоида бузиш бошланса, унда бошқа учрашувларда нима бўлади?

Ўйлаймизки, ПФЛ ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш беради.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика