Latest news

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  4 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  26 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  28 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  48 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

«Бунёдкор» Мираброр Усмоновни табриклайди! News

«Бунёдкор» Мираброр Усмоновни табриклайди!

Халқаро Футбол Уюшмасининг навбатдан ташқари йиғилишида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Ҳозирги пайтда ЎФФ рахбарияти Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида бўлиб турибди. Лотин Америка қитъасидан келган хушхабарга кўра, юртимиз футболи рахбари ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

Мираброр Зуфарович бошчилигида Ўзбекистон футболини ривожлантириш учун бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жуда кўплаб мамлакатларда Ўзбекистоннинг ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари қўлга киритаётган ютуқлар таъкидланмоқда.

Ўзбек футболи инфраструктурасини кучайтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг бевосита гувоҳи бўлиб турибмиз. Бунга мисол сифатида янги барпо этилган ва нафақат профессионал футболчилар, балки ёш ва иқтидорли авлодни тарбиялаш борасида кенг шароитларга эга бўлган “Бунёдкор” спорт мажмуасини келтиришимиз мумкин. Улкан иншоатнинг яратилишида Мираброр Зуфаровнинг улкан хизматлари бўлди.

“Бунёдкор” ФК рахбарияти ва клубнинг барча ходимлари жаҳон даражасидаги юксак эътироф – ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланган Мираброр Зуфаровни табриклайди. Уларга соғлик-саломатлик, узоқ умр ва олиб бораётган ишлари янада муваффақиятли бўлишини тилаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика