Latest news

17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  0 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  0 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  1 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  5 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  2 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  7 13:30Жгереная, Жигаури, Искандеров, Ҳожимирзаев, Дориев... Суперлига 3-тур рамзий терма жамоаси  1 13:09Ғолиб номи аниқланмаган "Динамо" – "Насаф" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0 12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  5 11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  3

"Бунёдкор": Минскдаги 10-кун News

"Бунёдкор": Минскдаги 10-кун

"Бунёдкор"нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўнинчи куни якунланди.

Ўнинчи кунга келиб йиғин доирасидаги тўртинчи назорат учрашувини ўтказдик. Белорусь олий лигаси вакили «Дняпро» клубига қарши баҳс голларга бой тарзда ўтди. Рақиб илк дақиқаларданоқ катта иштиёқ билан ҳужумга ўтиб, ҳисобни очди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг футболчиларимиз тўп назоратини қўлга олишди ва рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтира бошлашди. "Бунёдкор" ҳужумлар уюштираётган вақтда рақиб қарши ҳужумга ўтди ва ҳакам билан тортишувларга сабаб бўлган иккинчи голни урди. Ҳимоячимиз дарвозага ичига йўл олаётган тўпни ўйинга қайтарганди, қанот ҳакам тўп чизиқни кесиб ўтганини кўрсатди. Бош ҳакам ёрдамчисининг қарорини тасдиқлади. Шундан кейин устунлик футболчиларимиз томонига ўтди. Ҳужумларнинг бирида ҳимоячи жарима майдони ичида Санжар Рихсибоевни очиқчасига қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бироқ учрашув ҳаками пенальти белгилашни лозим топмади. Орадан кўп ўтмай энди Санжар Қодирқулов қўполлик билан тўхтатилди, бу сафар ҳам ҳакам нуқтани кўрсатгани йўқ. Аксига олиб, уюштирилган ҳужумларнинг ҳеч бири самара бермади. Якуний зарбалар йўлига ё дарвозабон ёки ҳимоячилар тўғаноқ бўлаверди.

Вадим Абрамов иккинчи бўлимни уч ўзгариш билан бошлади. Майдонга жамоа йиғинида кўрикдан ўтаётган уч легионер туширилди. Иккинчи бўлим биз учун яхши бошланган эдику, аммо учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Гарчи ҳисоб ўйинга мос бўлмаётган бўлса-да, футболчиларимиз руҳан синмаган ҳолда ўз ўйинларини намойиш қила бошлашди. Бу 76-дақиқа келиб ўз самарасини берди. Ажойиб ҳужумдан кейин россиялик Дмитрий Островский ҳисобни биттага қисқартирди. Орадан бир дақиқа ўтиб, ҳакам биринчи бўлимдаги айбини ювиб, футболчимизга ишлатилган қўполлик учун мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Муҳаммад Диаллонинг зарбасини дарвозабон бартараф этди. Орадан кўп ўтмай ҳакам майдон эгалари дарвозасига иккинчи марта пенальти белгилади. Бу сафар энди нуқтага Анвар Ғофуров яқинлашди, бироқ дарвозабон тажрибали ҳимоячимизнинг ҳам зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Аммо барибир иккинчи гол «Дняпро» дарвозасидан жой олди. Футболчиларимизнинг ўнг қанотдан ташкил қилган ҳужумини Островский якунлаб қўйди – 3:2. Афсуски, қолган дақиқалар ҳисобни яна ўзгартиришга камлик қилди.

Айтиш керак, Вадим Абрамов кечаги ўйиндан фарқли равишда бугун 16 нафар футболчининг хизматидан фойдаланди. Бугун майдонга тушмаган футболчилар эртага бўлиб ўтадиган навбатдаги назорат ўйинида жамоага ёрдам беради.

НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
«ДНЯПРО» (Белорусь) – «БУНЁДКОР» - 3:2 (2:0)
«Дняпро»:
Арсен Бегларян (Артём Сороко, 46), Дмитрий Коплунов, Дмитрий Яшин, Егор Хвалько (Никита Степанов, 46), Михаил Колугин (Тимофей Лукашевич, 62), Александр Батишев, Максим Шило (Юрий Козлов, 46), Евгений Савицкий, Дмитрий Игнатенко (Роман Грибовский, 46), Зоран Марушич (Артём Концевой, 46), Вадим Побудей.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Улуғбек Абдуллаев (Дмитрий Островский, 46), Анвар Ғофуров, Абдулла Абдуллаев, Дилшод Аҳмадалиев, Лутфулла Тўраев, Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 54), Санжар Қодирқулов, Хуршид Ғиёсов (Фаррух Икромов, 58), Санжар Рихсибоев (Евгений Чумак, 46), Миржаҳон Мираҳмадов (Муҳаммад Диалло, 46).
Голлар: Зоран Марушич, 11 – 1:0. Зоран Марушич, 17 – 2:0. Дмитрий Яшин, 50 – 3:0. Дмитрий Островский, 76 – 3:1. Дмитрий Островский, 87 – 3:2.
Фойдаланилмаган пенальти: Муҳаммад Диалло, 78. Анвар Ғофуров, 83.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика