Latest news

20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  6 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  1 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  2 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  0 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  2 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  6 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  3 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  4 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  5

"Бунёдкор" - "Машъал". 4:0. "Бунёдкор" ўзига келмоқда! News

"Бунёдкор" - "Машъал". 4:0. "Бунёдкор" ўзига келмоқда!

Ўзбекистон чемпионати 9-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансяциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.


"Бунёдкор" (Тошкент) - "Машъал" (Муборак) 4:0

Голлар: Рашидов 13, Аюпов 16, Собирхўжаев 21, Зуаги 38.

15 май. "Бунёдкор" стадиони. 18:30.
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

"Бунёдкор": 25.Мурод Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (16.Артём Филипосян 80), 7.Шакер Зуаги (11.Мирзохид Ғофуров 75), 8.Жавлон Иброҳимов, 13.Иван Милошевич, 15.Обид Жўрабоев, 20.Самир Бекрич, 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев, 40.Темур Аюпов (10.Анвар Бердиев 67).

Захира: 1.Павел Бугало, 6.Анвар Ғофуров,  24.Нуриддин Ҳасанов, 32.Фарҳод Намозов.

"Машъал": 30. Ботир Носиров, 4. Иқбол Бобохонов, 5. Ғиёс Комилов (90.Зафар Тўраев 40), 8. Аббос Омонов ( 9.Ҳумоюн Муртазоев 46), 10.Жамшид Ҳасанов, 20.Шерзод Файзиев, 22. Сирож Ҳамроев (18.Аббос Шодмонов 69), 26.Зоҳир Қўзибоев, 55.Никита Букаткин, 77.Достон Абдураҳмонов, 88.Қаҳрамон Баҳодиров.

Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 16.Холмурод Холмуродов,  27.Владислав Иванов.

Огоҳлантириш: Иқбол Бобоҳонов 70.



90+3. Ўйин якунланди! Ушбу ғалаба билан "Бунёдкор" мухлисларини табриклаб қоламиз!


90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 3 дақиқа қўшиб берди.


87. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Хумоюн Муртазоев рақиб дарвозасига тўғирлаб қўя олмади.


84. "Бунёдкор" майдонда 10 киши бўлиб қолди. Жавлон ўйинни давом эттирмайди. Мезбонлар барча ўзгаришларни амалга ошириб бўлганлар.


82. Жавлон Иброҳимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Умид қиламизки, унинг жароҳати жиддий эмас.


80. Ўзгариш. Хайрулла Каримов ўрнига Артём Филипосян ўйинни давом эттиради.


79. Зарбааа! Бекрич томонидан берилган зарба бироқ ноаниқ...


78. Достон Абдурахмонов Сардор Собирхўжаевга нисбатан майдон маркази олдида қўполлик ишлатди.


75. Ўзгариш. Зуаги ўрнига Мирзоҳид Ғофуров тушди.


71. Зарбаааа! Анвар Бердиев боши билан гол киритишга ҳаракат қилганди. Аммо, рақиб посбони ажойиб сейв эвазига жамоасини голдан қутқариб қолди!


69. "Машъал"да Сирож ҳамроев ўрнига Аббос Шодмонов майдонга тушди.


67. "Бунёдкор"да ўзгариш. Анвар Бердиев Темур Аюпов ўрнига майдонга тушди.


64. Ҳайрулла Каримов сўнгги ҳимоячи сифатида яхши ҳаракат қилди. Акс ҳолда Зоҳир Қўзибоев бирга-бир қазиятга чиқиб кетиши мумкин эди.


59. Зафар Тўраевда гол киритиш учун яхши вазият юзага келганди. Лекин, зарба йўллашга қулай имконият топа олмади.


57. Иккала жамоа мураббийлари ҳам ўрниларидан турганча ўйинни кузатмоқдалар.


53. "Машъал" футболчиси тезлик билан рақиб жарима майдони томон ҳаракат қилганди. Бироқ, кейинчалик нима қилишни билмай қолди.


50. Зоҳир Қўзибоевдан зарба. Мурод Зуҳуров ўз ўрнида!


48. Энди меҳмонлардан қарши ҳужум. Бироқ, Жамшид Ҳасановнинг берган зарбасини кўриб Ҳожибой Тожибоевнинг футболчиларимиз ҳақидаги латифасини эсга олишингиз мумкин :) Шунақа зарба кўрдик. Жуда баландга!


47. Акмал Шораҳмедовда гол киритиш учун яхши имконият юзага келганди... Бироқ, самарасиз.


46. "Машъал" сафида яна бир ўзгариш. Омонов ўрнига Муртазоев ўйинни давом эттиради.


46. Иккинчи таймни меҳмонлар бошлаб беришди.


Иккинчи бўлим бошланмоқда!


Айтганча, бугун шунингдек "Насаф" ҳамда "Металлург" жамоалари ҳам ўзаро ҳисоб-китоб қилмоқдалар. Ушбу ўйин ҳам сайтимиз орқали матнли трансляция қилинмоқда!


ТАНАФФУС!


45+1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган бир дақиқа ўз якунига етди.


45. Хавфли вазияяятт! Темур Аюпоооов... У тўпни Рашидовга етказиб берганида яна бир голни кўришимиз мумкин эди. Темурнинг кучсиз зарбасини дарвозабон ушлаб қолди.


40. Ўзгариш. Ғиёс Комилов ўрнига Зафар Тўраев.


38. ГООООЛЛЛ! Шакер Зуаги! Акмал Шораҳмедовнинг жарима майдончаси ичида етказиб берган зарбасини қабул қилиб олган тунислик футболчи рақиб дарвозасини ишғол этди. Футболчига қойил. Шунингдек "Машъал" посбонига ҳам "қойил"...


34. Ўйинда устунлик тўлиғича тошкентликлар томонда!


30. Хавфли вазияяяят! Темур Аюпов дарвозабонни алдаб ўтганди. Бироқ, тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани сабабли вазият йўққа чиқарилди...


27. Аббос Омоновнинг жаримадан берган зарбаси Зухуровнинг қўлига бориб тушди.


21. ГОООООЛЛЛ! Сардор Собирхўжаев! Ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирган тўпга Собирхўжаев етиб борди ва дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятдан гол киритди - 3:0!


20. Самир Бекричда ҳисобни ошириш учун имконият бўлганди. Бироқ, у Рашидовнинг етказиб берган тўпини голга айлантира олмади.


16. Яна гоооол! Темур Аюпов! Рашидовнинг етказиб берган тўпидан сўнг ҳужумчи дарвозабоннинг узоқ бурчагига тўпни йўллаб, ҳисобни 2:0га етказди!


13. Гоооооооллл!!!! Сардор Рашидоооов!!! Иброҳимовнинг етказиб берган тўпидан сўнг футболчи ҳисобни очди!

10. Бекричнинг зарбаси йўлига жонли девор тўғаноқ бўлди.


8. "Бунёдкор" рақиб дарвозасидан чамаси 26 метр узоқликда жарима зарбасига эга бўлди.


8. РАШИДОВВВ!!!! Сардорнинг бирга бир вазиятда дарвоза томон йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.


7. Темур Аюпов ўйиндан ташқари ҳолатда.


1. Учрашув бошланди.

-Ўйин соат 18:30 да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика