“Бунёдкор” – “Лаҳвия”. Видеопревью
20 apr 2016 12:08
News
“Бунёдкор” – “Лаҳвия”. Видеопревью
Бугунги баҳс “Бунёдкор” ва “Лаҳвия” жамоаларининг ўзаро ҳисобдаги тўртинчи қарама-қаршилиги бўлади. Бунгача ўтказилган иккита учрашувда қатарликлар бир хил хисобларда (0:1) зафар қучишган.
“Бунёдкор” Қатар клублари билан бунгача тўртта ўйин ўтказиб, битта ғалаба ва учта мағлубият қайд этган. Тўплар фарқи – 3:5. “Лаҳвия” ҳам Ўзбекистон клублари билан бунгача тўртта учрашув ўтказган. Уларда учта ғалаба ва битта дуранг бор. “Лаҳвия” ҳозирча мамлакатимиз клубларидан мағлубиятга учрамаган. Тўплар фарқи – 7:3.
“Лаҳвия”нинг испаниялик ҳимоячиси Чико Флорес сариқ карточкалари сони иккитага етганлиги боис Тошкентдаги баҳсда майдонга туша олмайди.
Бугунги “Бунёдкор” – “Лаҳвия” баҳсини Кришанта Дилан Перера бошчилигидаги шри-ланкалик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси-2016 гуруҳ босқичи 5-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Лаҳвия” учрашуви 20 апрель куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments