Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  206 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

«Бунёдкор Кубоги» халқаро мусобақаси бўлиб ўтади News

«Бунёдкор Кубоги» халқаро мусобақаси бўлиб ўтади

«Бунёдкор» футбол клуби ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан «Бунёдкор Кубоги» халқаро мусобақасини ўтказади.

Хабарингиз бор, Юртбошимизнинг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳаси жамоатчиликка эълон қилинганига кўп бўлгани йўқ. Мазкур фармонда болалар футболига бўлган эътиборни янада кучайтириш бўйича алоҳида бандлар ишлаб чиқилган. «Бунёдкор» футбол клуби давлатимиз раҳбарининг фармонини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида болалар футболига эътиборни янада ижобий тарафга ўзгартириш йўлидан бормоқда. Академиямиз жамоаларининг турли мусобақаларда қайд этаётган натижалари, бош жамоамизнинг ўзагини асосан тарбияланувчиларимиз ташкил қилиши тўғри йўлда эканлигимизни англатади.

Шу вақтгача тарбияланувчиларимиз узоқ-яқин давлатларда ташкил қилинган халқаро мусобақаларда иштирок этиб келарди. Энди тарбияланувчиларимиз «Бунёдкор» футбол клуби мезбонлик қиладиган халқаро мусобақада қатнашади. 16та жамоа қатнашадиган «Бунёдкор Кубоги»нинг географияси кенг олинди. Нафақат пойтахт жамоалари, балки Республикамизнинг турли ҳудудларида тарбия топаётган болалар ҳам мусобақамиз меҳмони бўлади. Қолаверса, қўшни Қозоғистоннинг тўрт жамоасини бешта таркиби «Бунёдкор Кубоги»нинг илк соҳиби бўлиш учун кураш олиб боради.

Мусобақа 4-8 декабрь кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида бўлиб ўтади. Қозоғистон жамоалари бугун юртимизга етиб келади ва ўзлари учун ажратилган меҳмонхоналардан жой олади. Шунингдек, бугун тушдан сўнг ташкилий қўмитанинг йиғилиши ўтказилади. Кечки пайт эса, жамоаларнинг расмийлари иштирокида якуний «мандат комиссияси» ташкил қилинади.

"А" гуруҳи: "Бунёдкор-1" (Тошкент), "Жиззах ФА" (Жиззах), "Мерса" (Алмати), "Аристан 2" (Алмати).
"B" гуруҳи: "Пахтакор" (Тошкент), "Насаф" (Қарши), "ГУДЮСШОР 17" (Шимкент), Ўзбекистон U-16 терма жамоаси.
"C" гуруҳи: "Локомотив" (Тошкент), "Сирдарё" (Сирдарё), "Бунёдкор 2" (Тошкент), "Аристан 1" (Алмати).
"D" гуруҳи: "Спартак" (Тошкент), "Андижон" (Андижон), "Одил Жуниор" (Наманган), "СДЮШОР 8" (Нурсултон).


1-тур, 4 декабрь
"Бунёдкор" - "Мерса"
"Жиззах" - "Аристан 2"
"Пахтакор" - "ГУДЮСШОР 17"
"Насаф" - Ўзбекистон U-16
"Локомотив" - "Бунёдкор 2"
"Сирдарё" - "Аристан 1"
"Спартак" - "Одил Жуниор"
"Андижон" - "СДЮШОР 8"

2-тур, 5 декабрь
"Бунёдкор" - "Жиззах"
"Мерса" - "Аристан 2"
"Пахтакор" - "Насаф"
"ГУСДЮСШОР 17" - Ўзбекистон U-16
"Локомотив" - "Сирдарё"
"Бунёдкор 2" - "Аристан 1"
"Спартак" - "Андижон"
"Одил Жуниор" - "СДЮШОР 8"

3-тур, 6 декабрь

"Бунёдкор 1" - "Аристан 2"
"Жиззах" - "Мерса"
"Пахтакор" - Ўзбекистон U-16
"Насаф" - "ГУСДЮСШОР 17"
"Локомотив" - "Аристан 1"
"Сирдарё" - "Бунёдкор 2"
"Спартак" - "СДЮШОР 8"
"Андижон" - "Одил Жуниор"


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика