Latest news

18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  0 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  7 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  4 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  1 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  23

"Бунёдкор" "Городея"ни мағлуб этди News

"Бунёдкор" "Городея"ни мағлуб этди

«Бунёдкор» Минскдаги ўқув-йиғин машғулотларининг бешинчи кунида иккинчи назорат учрашувини ўтказди.

Аввалги ўйиндан фарқли равишда Вадим Абрамов учрашув куни футболчиларни «тренажер зали»да шуғуллантиргани йўқ. Балки шунинг учун бўлса керак, йигитлар Белорусь чемпионати олий лигасида 7-ўринни эгаллаб турган, сўнгги уч ўйинда 7 очко жамғарган «Городея»дан тўпни назорат қилиш борасида катта устунликка эга бўлгандир?!

«Городея» шу куни ўз мухлислари кўз ўнгида мағлубиятга учрамаслик учун бор имкониятини ишга солди. Аммо ўйинни ташкил қилиш ва тўпни назоратида сезиларли даражада устунликка эга футболчиларимиз мезбонлар дарвозасини ҳар бир бўлимда бир мартадан ишғол қилиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилишди. Қолаверса, ҳакам ҳисоб қисқарганидан кейин Фаррух Икромовга нисбатан ишлатилган пенальтига тортадиган қўполликка кўз юмди. Бу хато учрашув якунида жамоамизга қимматга тушиши мумкин эди, лекин омадимиз келди. Катта тезликда қарши ҳужумга ўтган мезбонларнинг сўнгги зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Саноқли сантиметрлар «Бунёдкор»нинг ғалабасига тўсқинлик қила олмади.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
«ГОРОДЕЯ» (Белорусь) – «БУНЁДКОР» - 1:2 (0:1)
«Бунёдкор»
: Муроджон Зуҳуров (Абдумавлон Абдужалилов, 46), Анвар Ғофуров (Валерий Акопов, 71), Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Дилшод Аҳмадалиев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 59), Жавоҳир Қаҳрамонов (Бобурбек Фарҳодов, 54), Нурилло Тўхтасинов (Санжар Рихсибоев, 81), Хуршид Ғиёсов (Жасурбек Жалолиддинов, 61), Лутфулла Тўраев (Фаррух Икромов, 67), Миржаҳон Мираҳмадов (Муҳаммад Диалло, 46; Владислав Нуриев, 79).
Голлар: Максим Ровбут, 34-ўз дарвозасига – 0:1. Муҳаммад Диалло, 58 – 0:2. Дмитрий Байдук, 72 – 1:2.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика