Latest news

21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  0 21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  19 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  25 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  5 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  14 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3

"Бунёдкор" Германияни табриклайди News

"Бунёдкор" Германияни табриклайди

“Бунёдкор” футбол клуби Германия терма жамоаси жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлгани муносабати билан ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Найнхарт Хёфер-Виссингга табрикнома йўллади.
Унда жумладан шундай дейилган:

Ҳурматли Элчи жаноблари!

Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони ва мамлакат кубогининг тўрт бора соҳиби Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Сизга ўз эҳтиромини билдиради ва мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссангизни қадрлайди.

Бразилияда якунланган футбол бўйича Жаҳон кубоги учрашувларини сайёрамизда миллиардлаб мухлис қизиқиш билан кузатди. Мусобақада бош совринни Германия миллий терма жамоаси ҳақли равишда қўлга киритди.

Немис футболчилари Португалия, Бразилия, Аргентина каби футболи ривожланган мамлакатлар жамоаларини ишончли тарзда мағлубиятга учратгани таҳсинга лойиқ.

Мирослав Клозе жаҳон чемпионатлари финал босқичларида энг кўп гол урган футболчига айлангани, Мануэль Нойер турнирнинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилгани Германия футболининг ютуқлари бежиз эмаслигини тасдиқлаб турибди.

“Бунёдкор” футбол клуби Сизни ва Сиз орқали Германия халқини футбол бўйича жаҳон чемпиони унвони тўртинчи бор қўлга киритилгани билан табриклаб, янги ёрқин муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика