Latest news

17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  1 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3

"Бунёдкор": Футболчимизнинг ҳолати барқарор News

"Бунёдкор": Футболчимизнинг ҳолати барқарор

Куни кеча "Бунёдкор" жамоасидаги футболчилардан бири коронавирусга гумон қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугун клуб расмий сайтида бу ҳақида аниқ маълумот берилди. 

"9 июль куни жамоамиз аъзосининг ҳарорати кўтарилиши натижасида унинг вирус юқтириб олган-олмаганлиги бўйича саволлар пайдо бўлди. Шу боис ҳарорати кўтарилган футболчимиз алоҳида тартибда назоратга олинди, шунингдек, нафақат у балки жамоамизнинг бошқа ўйинчилари ҳам тегишли тартибда тест топширди. 

«Бунёдкор» бугун Coca Cola Суперлиганинг 9-тур доирасидаги учрашувни ўтказиш учун Бухорога жўнаб кетиши керак эди. Маълумки, Республика Махсус комиссиясининг қарорига кўра, мамлакатимиз бўйлаб ҳаракат қилувчи темирйўл ва авиақатновлар тўхтатилган. Шунинг учун жамоамиз Бухорога автобусда йўл олишни режалаштирганди. Бироқ жамоамиз раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби футболчиларимиз топширган тест натижаларининг жавоби маълум бўлгунига қадар таваккал қилишни истамади ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига мурожаат билан чиқиб, «Бунёдкор» - «Бухоро» учрашувини бошқа муддатга кўчирилишини сўради. Ўз навбатида ПФЛ жамоамиз мурожаатига ижобий жавоб қайтариб, ўйин бошқа муддатда бўлиб ўтишини тасдиқлади. 

Бугун «Бунёдкор» ўқув машғулот базасига Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг инфекционист шифокорлари ташриф буюриб, алоҳида тартибда назоратда бўлиб турган футболчимизни яна бир бор кўрикдан ўтказишди. Кузатув натижаларига кўра, ўйинчимизнинг бугунги ҳолати барқарор, хавотир оладиган жиҳат йўқ. Мутахассисларнинг фикрига кўра, футболчимиз 4-5 кунда ўзининг аввалги ҳолатига қайтади.

Таъкидлаганимиздек, жамоамизнинг барча футболчилари вирус учун тест намуналарини топширган. 1-2 кун ичида натижалар маълум бўлади. Натижалар биз учун ижобий бўлади, деган умиддамиз. Шундай бўлса Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Металлург» учрашуви ўз вақтида ўтказилади",- дея хабар беради "Бунёдкор" матбуот хизмати.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика