Latest news

14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  1 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   16 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  4 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  56 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  6 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8

«Бунёдкор» ФК Мираброр Усмоновни табриклайди! News

«Бунёдкор» ФК Мираброр Усмоновни табриклайди!

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти, Сенатор Мираброр Усмоновга
Ҳурматли Мираброр Зуфарович!

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Сизни таваллуд айёмингиз билан самимий табриклайди.

Бевосита Сизнинг бошчилигингизда Ўзбекистон футболини ривожлантириш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг самараси сифатида дунёнинг турли мамлакатларида Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари қўлга киритаётган ютуқлар тан олинмоқда.

Ўзбек футболи инфратузилмасини замон талаблари даражасига олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг бевосита гувоҳи бўлиб турибмиз. Бунга мисол сифатида янги барпо этилган ва нафақат профессионал футболчилар, балки ёш ва иқтидорли авлодни тарбиялаш борасида барча шароитларга эга бўлган “Бунёдкор” спорт мажмуасини келтириш мумкин. Замонавий комплекс яратилишида Сизнинг беқиёс хизматингиз борлигини яхши биламиз.

Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида ўтган Халқаро Футбол Уюшмаси Конгрессида қатнашганингиз, ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан мукофотланганингиз ўзбекистонлик барча футбол жамоатчилиги қатори бизни ҳам мамнун этди.

Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва олиб бораётган ишларингизда янги ёрқин муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика