Latest news

11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  1 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  0 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  2 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  7 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  14 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8

"Бунёдкор": Энг ёш таркибдан энг йирик ғалаба News

"Бунёдкор": Энг ёш таркибдан энг йирик ғалаба

Кеча “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтган меҳмонда ҳаракат қилган “Бунёдкор” ишончли тарзда рақибни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бош мураббий Сергей Лушан учрашувнинг дастлабки дақиқалардан бошлаб 1996 йилда таваллуд топган мудофаа чизиғи вакили Акрамжон Комиловга ишонч билдирди. Чап қанотда ҳужумкор ҳимоячи сифатида тўп тепган Комилов бутун ўйин давомида ўзидан яхши таассурот қолирди. Шунингдек, иккинчи бўлим ўрталарида яна бир ёш ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов майдонга туширилди. 17 ёшли ярим ҳимоячи ҳам ўзининг чиройли ҳаракатлари ва яхши ҳислатлари билан ажралиб турди. Қолаверса, сўнгги ўйинларда олдинги чизиқда тез-тез кўриниш бераётган Темур Аюпов ҳам “Олмалиқ”қа қарши баҳсда тўп тепди. 1990 йилда таваллуд топган япониялик Сато Минори ҳам илк борада асосий таркиб билан тўлиқ ўйинда иштирок этди.

Эътиборлиси, асосан ёшлар ҳисобига “Бунёдкор” ушбу мавсумдаги энг йирик ғалабасини сафарда қўлга киритди. “Бунёдкор” жорий мавсумда ҳозирча рақибларни тўртта тўп фарқи билан ютмаганди.

“Олмалиқ”қа қарши баҳсда “Бунёдкор” жамоасининг ўртача ёши 26,2ни ташкил этди. Бу кўрсаткич бўйича “қалдирғочлар” ушбу мавсумдаги энг ёш кўрсаткичларини қайд этишди. Қуйидаги жадвалда “Бунёдкор”нинг ички мусобақалардаги ўртача ёшлари кўрсатиб ўтилган.

Сана

Мусобақа

“Бунёдкор”

ўртача ёши

Рақиб

ўртача ёши

Учрашув

15.03.2014 Олий лига 28,1 27,2 “Бунёдкор” – “Қизилқум” 2:1
23.03.2014 Олий лига 28,9 25,3 “Машъал” – “Бунёдкор” 0:2
27.03.2014 Олий лига 27,5 26,1 “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 1:1
06.04.2014 Олий лига 28,2 27,5 “Динамо” – “Бунёдкор” 0:2
11.04.2014 Олий лига 28 27,2 “Бунёдкор” – “Локомотив” 1:1
28.04.2014 Олий лига 26,7 27,9 “Бухоро” – “Бунёдкор” 1:1
02.05.2014 Олий лига 26,8 26,1 “Бунёдкор” – “Навбаҳор” 3:0
19.05.2014 Олий лига 27,8 28,3 “Насаф” – “Бунёдкор” 2:0
23.05.2014 Олий лига 27,9 24,7 “Бунёдкор” – “Металлург” 2:0
01.06.2014 Олий лига 28,9 22,8 “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” 0:2
05.06.2014 Олий лига 28,8 26,4 “Бунёдкор” – “Нефтчи” 1:1
10.06.2014 Ўзб.кубоги 27,6 26,1 “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 2:2
14.06.2014 Олий лига 27,7 27,3 “Бунёдкор” – “Андижон” 2:0
18.06.2014 Ўзб.кубоги 26,2 27,1 “Олмалиқ” – “Бунёдкор” 0:4
Жами  . 27,8 26,4  .


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика