Latest news

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

«Бунёдкор» - «Динамо»: Самарқанд жамоаси 5 йил олдинги натижани такрорлай оладими? News

«Бунёдкор» - «Динамо»: Самарқанд жамоаси 5 йил олдинги натижани такрорлай оладими?

Суперлига иккинчи давраси доирасидаги 14-турда Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Тошкентда “Бунёдкор” клуби меҳмони бўлади.

Суперлига. 14-тур.
27 июль (шанба)
“Бунёдкор” – “Динамо”
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Н. Қосимов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Аҳмед Тиллаев
ТВ-трансляция: Спорт ТВ
Ўйин вақти: 18:00

Ким қаерда тайёргарлик кўрди?
“Динамо” жамоаси давралар оралиғидаги тайёргарликни Чимён тоғли ҳудуди ва Тошкентда ўтказди. 12 июлдан 19 июлгача жамоа Чимёнда, 20 июлдан эса пойтахтда йиғинга киришди. Тошкентда 3 та назорат баҳслари ўтказилди ва 2 ғалаба ва бир мағлубият қайд этилди.


“Динамо”нинг назорат учрашувлари:
20 июль (шанба)

“Навбаҳор” – “Динамо” – 0:1
21 июль (якшанба)
“Андижон” – “Динамо” – 1:0
23 июль (сешанба)
“Сурхон” – “Динамо” - 1:2

“Динамо” тараддудни ўзимизда ўтказган бўлса, “Бунёдкор” жамоаси хорижда йиғин ташкил этди. Белорусь пойтахти Минск шаҳрида 10 кунлик йиғинда бир қатор назорат учрашувлари ўтказиш билан бирга янги футболчилар синовдан ўтказилди.
“Бунёдкор”нинг назорат учрашувлари:
«Смолевичи» – «Бунёдкор» – 0:1
«Городея» (Белорусь) – «Бунёдкор» - 1:2
«Дняпро» (Белорусь) – «Бунёдкор» - 3:2
«Смоленск» (Россия) – «Бунёдкор» - 3:3



Ким қандай ҳолатда?
“Динамо” жамоаси иккинчи давра олдидан 13 ўйиндан кейин 18 очко жамғариб, 7-ўринни банд этган. Самарқанд клуби Суперлига доирасидаги сўнгги учта сафар учрашувида мағлубият нималини билмай келмоқда – 3 дуранг.

Вадим Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор” клуби эса Суперлигада ўтган 13 ўйинда 21 очко жамғариб, 5-ўриндан жой олган. “Қалдирғочлар” сўнгги учта уй учрашувида мағлубият нималигини билмай келмоқда – 2 ғалаба ва 1 дуранг.

“Динамо”нинг сўнгги олти турдаги ўйини:
8-тур. “Динамо” – АГМК – 1:0
9-тур. “Бухоро” – “Динамо” – 0:0
10-тур. “Динамо” – “Қизилқум” – 2:2
11-тур. “Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:2
12-тур. “Динамо” – “Локомотив” – 2:1
13-тур. “Динамо” – “Бунёдкор” – 1:2

“Бунёдкор”нинг сўнгги олти турдаги ўйини:
8-тур. “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” – 2:1
9-тур. “Локомотив” – “Бунёдкор” – 0:0
10-тур. “Металлург” – “Бунёдкор” – 0:2
11-тур. “Бунёдкор” – “Насаф” – 1:1
12-тур. “Сурхон” – “Бунёдкор” – 2:0
13-тур. “Динамо” – “Бунёдкор” – 1:2



Ўзаро ўйинлар: 21-тўқнашув
Олий Лига тарихида «Бунёдкор» ва «Динамо» клублари ўзаро бугунгача 21 марта тўқнаш келишган. Тошкентдаги ўйин 22-тўқнашув сифатида тарихда қолади. Ўзаро учрашувлар тарихи статистикаси «Бунёдкор» устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” 17 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” ушбу рақибни ҳозиргача бир марта мағлуб этган – 2014 йилда Тошкентда Азамат Бобожоновнинг 90+4-дақиқада киритган голи эвазига. Кўрамиз, “Динамо” 5 йил аввалги натижани бу сафар такрорлай олармикан...

Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Бунёдкор” томонида - 40:10. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 6, “Бунёдкор” эса 54 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”нинг ягона ғалабаси – 1:0.

Тошкент бўлиб ўтган ўзаро сўнгги олти учрашув:
20/04/17. Бунёдкор – Динамо – 1:1
23/05/15. Бунёдкор – Динамо – 1:0
23/08/14. Бунёдкор – Динамо – 0:1
05/10/13. Бунёдкор – Динамо – 4:1
03/09/12. Бунёдкор – Динамо – 2:1

Эски танишлар...
Бугунги кунда «Динамо»га қайтган Баҳодир Насимов ўз вақтида “Бунёдкор” сафида тўп сурган. “Қалдирғочлар” таркибида ҳам собиқ “динамочилар” бор. Хусусан, самарқандлик ҳимоячи Анвар Ғофуров бир неча мавсумдан буён “Бунёдкор”да тўп сураётган бўлса, Жавоҳир Қаҳрамонов 2017 йилда айнан “Динамо”даги ўйинлари билан мухлисларга танилган, яна бир Суҳроб Иззатов эса ўтган йили Про-Лигада “Динамо”нинг асосий футболчиларидан бирига айланганди.


«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика