Latest news

01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  0 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  1 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  0 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  3 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 23:17ПСЖ — "Осер". Таркиблар маълум  0 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  79 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  83 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   27 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  24

“Бунёдкор” – “Бухоро” 3:1 "Mixed zone" News

“Бунёдкор” – “Бухоро” 3:1 "Mixed zone"

Кеча Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

. Ушбу учрашувдан сўнг, иккала жамоа футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди. 


“Бухоро” футболчиси Артём Филипосян

“Биринчи навбатда “Бунёдкор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйиндаги ҳисобни биз очдик, “Бунёдкор” дарвозамизга 3та тўп киритиб ғалабани илиб кетди. Ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик, дейб ўйлайман. Бизда гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди, афсуски улардан фойдалана ололмадик. Бу футбол, мағлубият бўлиб туради. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Биз ғалаба қозонишимиз керак эди. “Бухоро” жамоаси сафарда “Бунёдкор”ни мағлуб этмаган эди. Биринчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Иккинчи бўлимда йўл қўйилган хатолар бизга қимматга тушди. Тўғрисини айтсам, ушбу ўйинда бизга омад етишмади. Жарима зарбасидан ошириб берилган тўпга Бобир Омонов боши билан зарба берди, афсуски тўп дарвозага киришни истамади. Шундан сўнг, қарши ҳужумда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Ўйин яхши бўлди, шунчаки омадимиз келмади”, - дейди Артём Филипосян


“Бухоро” футболчиси Баходир Насимов 

“Бунёдкор” билан бўлган ўйиндаги мағлубиятга ўзимиз сабабчи бўлдик. Ўзимизнинг хатоларимиз туфайли “Бунёдкор” ғалабани қўлга киритди. Ўзимиз яратган имкониятларимизни голга айлантира олмадик. Собиқ жамоамга қарши ўйин миен учун қийин бўлмади. суперлига жамоаларининг барчаси деярли бир хил. Бизни мақсадимиз, фақат ғалаба қозониш эди. Футболда ёзилмаган қойди бор. Сен урмасанг сенга уришади”, - дейди Баходир Насимов.


“Бунёдкор” футболчиси Филип Райевац

“Бухоро” билан бўлган учрашув қийин бўлди. Асосийси биз ғалаба қозондик. Биз жиддий жамоа эканлигимизни намойиш эта олдик. Жамоанинг ички муҳити аъло даражада. “Бунёдкор” жамоаси сафида дастлабки голимни урдим. Бундан хурсандман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат айтаман”, - дейди Филип Райевац



Акром Комилов 

“Бухоро”га қарши учрашувда биз кўпроқ ҳужумни амалга оширдик. Лекин уларга қарши қийин учрашувни ўтказдик. Дарвозамизга гол бўлган вазиятда битта футболчини айблай олмайман. Ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордикми, демак бунда барчани айби бор. Ҳимоядан тезда қарши ҳужумга ўтиш бизнинг энг кучли тарафимиз. Ҳимояда тўпни кўпроқ ушлаб турамиз ва шошилмасдан ҳужумга ўтамиз”, - дейди Акром Комилов.


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика