Latest news

19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  0 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  1 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  4 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  3 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  24 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  6 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  7 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  26 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1

"Бунёдкор" "Бурирам"га қарши Нестеров ва Шораҳмедовсиз ўйнайди News

"Бунёдкор" "Бурирам"га қарши Нестеров ва Шораҳмедовсиз ўйнайди

Хабарингиз бор, 14 май куни Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги биринчи учрашувни меҳмонда "Бурирам Юнайтед" клубига қарши ўтказади.
Жанубий-шарқий Осиёга бўлган бу сафарги йўл қўшни Қозоғистон орқали амалга оширилди. Якшанба куни соат 12:00да "Бунёдкор" ФК делегациясини ўз бортига олган "Остона Эйр" авиакомпаниясига тегишли А-321 самолёти Тошкент халқаро аэропортидан Қозоғистонга қараб парвоз қилди. Сафарга отланган "қалдирғочлар" орасида тиззасидан олган жароҳати туфайли жамоанинг асосий посбони - Игнатий Нестеров ҳамда сариқ карточкалари сони иккитани ташкил этган Акмал Шораҳмедов йўқ эди.

Олма-Отага етиб келган бунёдкорчилар худди шаҳар номи билан бир хилда аталувчи меҳмонхонага жойлашишди. Отелдаги икки ярим соатлик ҳордиқдан сўнг Миржалол Қосимов ўз шогирдлари билан жамоатчиликка яхши таниш бўлган афсонавий "Динамо" стадионида машғулот ўтказди.

Машғулот якунлангач меҳмонхонада кечки овқат учун дастурхон ёзилди. Маҳаллий вақт билан соат 01:00да Олма-Отадан Бангкок томон парвоз давом эттирилади. Тошкентликлар Таиланд пойтахтига душанба куни тонгда етиб боришади. Бангкокдан эса яна ҳаво кемасида 410 км олисда бўлган Бурирам шаҳрига етиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финали биринчи учрашувлари доирасидаги “Бурирам Юнайтед” – “Бунёдкор” баҳси 14 май куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика