Latest news

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  12 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  67 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  14 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

«Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда! News

«Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда!

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов яна бир бор «Бунёдкор» стадиони ва академиясига ташриф буюрди.

Ташриф давомида даставвал «Бунёдкор» стадионининг чими кўздан кечирилди. Майдоннинг сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар мутахассислар билан муҳокама қилинди. Шундан сўнг Равшан Эрматов «Бунёдкор» академиясига ҳам ташриф буюриб, болалар учун яратилган шароитлар, майдонларнинг ҳолати билан танишди. Масъул мутахассисларнинг фикрлари тингланди, тегишли кўрсатмалар берилди.

Равшан Сайфиддиновичнинг ташрифи «Бунёдкор» мухлислари учун яхши янгилик билан якунланди. Барчани бирдек хурсанд қиладиган хабар шуки, «Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда! Яъни, жамоа энди уй учрашувларини «Бунёдкор» стадионида ўтказади. Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган, 26 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган «Бунёдкор» - «Локомотив» ўйини «Бунёдкор» стадионида ўтказилиши тасдиқланди!

Айтиш керак, бу янгилик жамоа учун мамлакатимиз ҳурликка эришган кун, Мустақиллик байрамига совға бўлди.

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика