"Бунёдкор" бугундан машғулотларни бошлади. Таркибда 3 нафар янги футболчи бор
		
		05 jan 2022 15:33
        News	
	 
				 
				"Бунёдкор" бугундан машғулотларни бошлади. Таркибда 3 нафар янги футболчи бор
“Бунёдкор” академияси майдонида бошланган бугунги машғулотларда 20 нафар футболчи иштирок этди. Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги мураббийлар штаби йиғиннинг илк кунидаги машғулотларда ўйинчиларга катта юкламалар бергани йўқ. Футболчилар майдонда тўп билан ишлади ва енгил жисмоний машғулотларни бажаришди. Машғулотларга Суҳроб Султонов, Дилшод Жўраев ва Усмонали Исмоналиев жалб этилган.
Жамоамиз билан амалда шартномаси бор Суҳроб Иззатов, Одилжон Абдураҳмонов, Давронжон Эргашев тез кунларда машғулотларга қўшилади. Жароҳатини даволатаётган Расул Йўлдошев эса, бир неча кундан сўнг умумий гуруҳ билан машғулотларни бошлайди.
Бугун бошланган йиғин 2 февралга қадар Тошкентда давом этади. Бу муддат оралиғида жамоамиз олтита назорат ўйинида майдонга тушади. Дастлабки рақиб “Қўқон-1912”. Учрашув 15 январда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тайёргарликнинг сўнгги босқичи Туркияда ўтказилади. “Бунёдкор” режага кўра 5 февраль куни Туркияга йўл олади.
Бугунги машғулотларда иштирок этган футболчилар – Равшан Ягудин, Сарвар Каримов, Зафар Сафоев, Суҳроб Султонов, Авазбек Ўлмасалиев, Билол Туплиев, Жаҳонгир Абдусаломов, Усмонали Исмоналиев, Дилшод Жўраев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Диан Талхатов, Ғайрат Азизхўжаев, Умид Султонов, Санжар Рихсибоев, Азиз Пирмуҳаммадов, Музаффар Олимжонов, Хуршид Убайдуллаев, Бек Абдуллаев, Алфайзи Неъматов, Умарали Раҳмоналиев.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments