Latest news

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  133 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  13 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

“Бунёдкор-Б” - “Локомотив” қарама-қаршилиги News

“Бунёдкор-Б” - “Локомотив” қарама-қаршилиги

13 октабрь куни “Бунёдкор” футбол мактаби майдонларида болалар ва ўсмирлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигининг 8-тур ўйинлари доирасида “Бунёдкор-Б” жамоаси “Локомотив”нинг турли ёш тоифасидаги жамоаларини қабул қилди.
2001 (1:0)
Дастлабки баҳс минимал ҳисобда мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинни ҳар икки жамоа фаол руҳда бошлаганига қарамай биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолинди. Бир-икки вазиятни ҳисобга олмаса, биринчи таймда хавфли вазиятлар кузатилмади. Жамоалар асосан бир-бирларини ўрганиш билан вақтни ўтказишди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ўйин устунлигини қўлга олишга эришдилар. Бироқ уюштирилган ҳужумларнинг фақат биттасигина ўз натижасини берди. Сардор Назаровнинг марказдан ошириб берган тўпини Абдуазим Абдулазизов ўзининг аниқ зарбаси билан голга айлантирди. Меҳмонлар ҳам бир неча бор голли вазиятлар яратишга муваффақ бўлишди. Бироқ ўйин якунига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолинди.

2000 (3:0)
Иккинчи бўлиб майдонга 2000 йилда туғилган болалардан иборат жамоалар тушиб келишди. Бу жамоаларнинг ўзаро тўқнашувида ёш “қалдирғочлар” йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эътиборлиси, голларнинг барчаси биринчи бўлимда киритилди. Дастлаб ҳисобни Ихтиёр Холмўминов ўзининг узоқдан йўллаган зарбаси билан очди. Бу вазиятда тўп меҳмонлар посбонининг қўллари орасидан ўтиб, дарвоза тўридан жой олди. Иккинчи голни Камрон Дўстмуҳаммедов ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Бурчак тўпидан йўлланган зарбани Камрон боши билан дарвозага “жойлаб” қўйди. Учинчи гол пенальтидан киритилди. Бу вазиятда Шохруҳ Норқулов ўзига яратилган имкониятдан самарали фойдаланди ва ўйинга мантиқий нуқтани анча эрта қўйди. Гарчи иккинчи тайм тенг курашлар остида кечган бўлса-да, ҳисоб ўзгармай қолди.

1999 (2:0)
Бу учрашувда гарчи ҳисобдаги устунлик “бунёдкорчилар” томонида бўлган бўлса-да, ўйин борасида ҳар икки жамоа аъзолари бир-биридан асло қолишмаслигини намойиш этишди. Бу борада мураббийларнинг ўйинни кўра билиш қобилиятини алоҳида эътироф этиш жоиздир. Ўйинга тўхталиб ўтадиган бўлсак, мезбонларнинг илк хавфли ҳужумиёқ гол билан якунланди. Ўнг қанотдан узатилган “пас”ни Нодир Носиров чиройли голга айлантирди. Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида кечди. Заҳирадан майдонга туширилган футболчилар ўйин “темп”ини оширишга эришдилар. “Бунёдкор-Б”нинг иккинчи голи айнан иккинчи бўлимда майдонга тушган Фаррух Воҳидов ҳисобига ёзилди.

1998 (2:2)
Шу кунги ўйинлар тақвими ичидаги учрашувлар орасида фақат ушбу ўйиндагина томонлар муроса йўлини танлашди. Бу ўйинни мураббийларнинг ўзаро майдондаги кураши бўлди десак ҳам хато қилмаймиз. Негаки, ҳар икки жамоа мураббийлари танлаган таркиб ва тактика ўзини оқлади. Биринчи бўлиб ҳисобда олдинга чиқиб олиш меҳмонларга насиб этди – 0:1. Голдан сўнг “бунёдкорчилар” ҳам ҳужумларга зўр бера бошлади. Бу тезда ўз натижасини берди. Исломбек Ярашев ва Бекзод Ҳасановлар кетма-кет гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқишди. Ўйин якунига оз қолганда меҳмонлар ҳам ўз ҳисобларига яна битта гол ёзиб қўйишга эришдилар. Шу тариқа ўйин дуранг натижаси билан якунланди – 2:2.

1997-98 (4:1)
Голларга бой бўлган бу учрашувда “Бунёдкор-Б” вакиллари меҳмонларга ҳеч қандай имконият қолдирмади – 4:1. Ўйин борасида ҳам, тактика ва индивидуал ҳаракатлар борасида ҳам мезбонлар устунлик қилишди. Майдоннинг ҳар қаричи ёш “қалдирғочлар” назоратида бўлди. Ҳусан Музаффаровнинг “дубл”и, Юсуф Эргашев ва Санжар Очиловнинг голлари майдон эгаларига ғалаба келтирди.

Шу кунги ўйинлар ичида фақат 2002 йилда туғилган болалар учрашуви ўтказилмади ва “Бунёдкор-Б” ҳисобига техник ғалаба ёзилди.


Санжар ИСМАТОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика