Latest news

16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  0 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  7 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  1 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  8 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  4 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  2 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  10 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2

“Бунёдкор” – “Ал-Наср”: ўйинолди матбуот анжумани News

“Бунёдкор” – “Ал-Наср”: ўйинолди матбуот анжумани

Эртага, сешанба куни “Бунёдкор” стадионида “Ал-Наср”га қарши бўладиган баҳс олдидан ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Соат 12:15да бошланадиган тадбирнинг биринчи қисмида “Ал-Наср” бош мураббийи Хорхе да Сильва ва футболчилардан бири ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаради.

Шундан сўнг “Бунёдкор” устози Сергей Лушчан ва етакчи футболчилардан бири журналистлар билан мулоқотга киришади.

Шунингдек, 21 апрель куни ҳар иккала жамоа расмий машғулотини ўтказади. “Қалдирғочлар” соат 17:30дан бошлаб асосий майдонда машқ қилишса, саудияликлар 19:00да “Бунёдкор” стадиони майсаларини синаб кўришади. Ҳар иккала машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси журналистлар учун очиқ бўлади.

“Бунёдкор” – “Ал-Наср” учрашуви олдидан ташкил этиладиган ҳар иккала тадбирга ОАВ вакилларини таклиф этамиз.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси “А” гуруҳи 5-тури доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Ал-Наср” учрашуви 22 апрель куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика