Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

“Бунёдкор” академиясида ислоҳотлар давом этади News

“Бунёдкор” академиясида ислоҳотлар давом этади

Клуб академиясида ўзгаришлар.

Маълумки, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев “Бунёдкор” академияси фаолиятига доир ўтказган танқидий руҳдаги йиғилишида академияда туб ислоҳотларни амалга ошириш лозимлигини ва бу жараённи тезлаштириш зарурлигини таъкидлаб, масъул мутахассисларга тегишли топшириқларни берган эди. Куни кеча мазкур топшириқларнинг ижроси асосида “Бунёдкор” академияси тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, таниқли мутахассис Ислом Аҳмедов “Бунёдкор” академияси техник директори лавозида иш бошлади. Шунингдек, бир нечта  академия жамоаларининг мураббийлар штабида ҳам ўзгариш ва “рокировка"лар юз берди. Тажрибали мураббий Рустам Забиров 1-лига иштирокчиси “Бунёдкор-2” устозига айланган бўлса, Жамолиддин Раҳматуллаевга “Бунёдкор” U-19 жамоаси ишониб топширилди. ЎФА биринчилигида қатнашаётган “Бунёдкор” U-18га ўз вақтида “қалдирғочлар” либосида тўп суриб, ишончли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Анвар Раҳимов бошчилик қилади. Қолаверса, Тошкент шаҳар чемпионати – 2-лига баҳсларида иштирок этадиган икки жамоанинг мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлди. Шу кунга қадар “Бунёдкор” U-19 бош мураббийи лавозимида ишлаган Ринат Мифтахутдинов  “Бунёдкор-А”, ўзбек футболида метин ҳимоячи номини олган, 2010 йилги мавсумда “қалдирғочлар” либосини кийган Ҳикмат Ҳошимов “Бунёдкор-Б”га бошчилик қилади.   


1-ЛИГА

“БУНЁДКОР-2”

Бош мураббий: Рустам Забиров.

Мураббийлар: Миркамол Қосимов, Азиз Ҳошимов.

Дарвозабонлар мураббийи: Олег Қаҳҳоров.


U-19 БИРИНЧИЛИГИ

“БУНЁДКОР” U-19

Бош мураббий: Жамолиддин Раҳматуллаев.

Мураббий: Самат Нарзиқулов.

Дарвозабонлар мураббийи: Алексей Рошин.

Шифокор: Хусан Йўлдошев.


ЎФА U-18 БИРИНЧИЛИГИ

“БУНЁДКОР” U-18

Бош мураббий: Анвар Раҳимов.

Мураббий: Юсуф Эргашев.


ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ - 2-ЛИГА

“БУНЁДКОР-А”

Бош мураббий: Ринат Мифтахутдинов.

Мураббий: Фирдавс Кенжаев.


“БУНЁДКОР-Б”

Бош мураббий: Ҳикмат Ҳошимов.

Мураббий: Ботир Зоҳидов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика