Latest news

10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  1 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  9 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  4 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  10 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  13 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22

“Бунёдкор-97” - “Гулистон-97” 5:0 News

“Бунёдкор-97” - “Гулистон-97” 5:0

12 сентябрь куни олий ва биринчи лига жамоаларининг футбол мактаблари ўртасидаги анъанавий тарзда ўтказиладиган баҳслар давом этди.
Шу куни “Бунёдкор” ўз майдонида “Гулистон”ни қабул қилди. Ёдингизда бўлса, ПФЛ бу йилги баҳсларда жамоаларнинг 1997-1998 йилдаги болалари иштирок этиши лозимлигини белгилаб қўйганди. Бунёдкор футбол мактабида бўлган баҳсда “қалдирғочлар”нинг қўли баланд келди. 

Дастлабки дақиқалардан икки жамоа ҳужумга зўр беришди. Айниқса, илк дақиқалардан “Гулистон” футболчиларининг қарши ҳужумлари ҳавфли кўриниш олди. Майдон марказида ҳаракат қилган “Гулистон” футболчиси Илҳом Анорқулов шерикларини бир нечта қулай вазиятга олиб чиқди. Бироқ, қилинаётган уринишлар самара бермади. “Бунёдкор” ҳам ўз майдонида ўйнаётганлигини унутиб қўймади ва қатор ҳужумлар қилди. Фақат, ҳал қилувчи зарбага келганда икки жамоадан ҳам омад юз ўгирди. “Гулистон” мураббийи Аббос Эргашев кўпроқ шогирдларидан хушёрлик билан ҳаракат қилишларини талаб қилди. Шунинг учун ҳам “қалдирғочлар” жамоаси вакиллари гол уришлари осон бўлмади. Ниҳоят, биринчи таймнинг сўнгилларида мезбонлар ўз мақсадларига эришди. Қанотдан етказилиб берилган тўпдан сўнг, “Бунёдкор” ҳужумчиси бош билан зарба бериб, ҳисобни очди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, яна қанотдан узатилган тўпдан кейин, “Бунёдкор” ҳисобни янада оширди, 2:0. Иккинчи таймда ёш қалдирғочлар янада кўпроқ ҳужумга зўр беришди ва натижада учта тўп киритишди. Аббос Эргашев ҳам танаффусдан кейин, таркибни кучайтириш истагида ўзгартиши қилди. Бу ўзгаришлар эса амалда ўз самарасини бермади.

Учрашувдан кейин меҳмонлар устози Аббос Эргашевнинг фикрларини тингладик:
Аббос Эргашев (“Гулистон” мураббийи): - Ўйин анча қизиқарли тарзда ўтди. Биринчи таймни яхши бошлагандик. Дастлабки 20-дақиқа оралиғида тенгма-тенг тўп сураётгандик. Кейин, рақибнинг ҳужумлари натижасида гол қўйиб юбордик. Кейин яна хатоларга йўл қўйганлигимиз ҳисобни йириклашиб кетишига олиб келди. Бунёдкор футболчилари ҳам кучли эканлигини кўрсатишди.

- Ўйин шундай ҳисоб билан якунига етишини олдиндан тахмин қилганмидингиз?
- Йўқ, албатта. Агар ҳисобни бундай кўриниш олишини билганимизда, учрашувга келмасдик ҳам. Биз камида дуранг учун майдонга чиққандик. Ҳарқалай шунга умид қилгандик. Боя айтиб ўтганимдек, бир нечта хатоларимиз сабабли, мағлубиятга учрадик. Бўлмасам, учрашувда тенглик келтира олишимиз ҳам мумкин эди.

- Қолган баҳслардан нималарни кутяпсиз?

- Иложи борича ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Эндиликда, биз икки уйда ва битта сафарда ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бу беллашувларда ғалаба қозона оламиз. Шогирдларимни кучига ишонаман, кейинги баҳсларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.


“Бунёдкор” – “Гулистон” - 5:0
Бунёдкор футбол мактаби.
“Гулистон”:
Сардор Мўминов, Йўлдош Ғофуров, Шаҳзод Турдибеков, Дониёр Қосимов, Бобур Нўъмонжонов, Диёр Ҳазратқулов, Илҳом Анорқулов, Рустам Ҳазратқулов, Миржалол Мамасолиев, Иззатбек Абдуваҳобов, Ботир Бегимқулов.
Захирадан тушганлар: Азамат Саидов, Шоҳруҳ Тўҳтабоев, Дилшод Насруллаев, Исмоил Нуриддинов, Бекзод Анорбоев.


Иззатбек Абдуваҳобов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика