Latest news

12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   4 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  11 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  23 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21

“Бунёдкор”-2014” кубоги юксак савияда ўтди! News

“Бунёдкор”-2014” кубоги юксак савияда ўтди!

“Соғлом бола” йили муносабати билан ташкил этилган “Бунёдкор”-2014” кубоги турнири бугун ўз ниҳоясига етди.
Мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларидан ташриф буюрган ёш футболчилар беш кун давомида “Бунёдкор” мажмуаси майдонларида нафақат куч синашдилар, балки доимий мулоқотда бўлиб ўзаро дўст тутиндилар. Вилоятлардан ташриф буюрган иқтидорлар ўз уйларига олам-олам таассуротлар билан қайтдилар.

Мусобақанинг сўнгги кунида барча ўрин эгалари маълум бўлди. Дастлаб натижалар билан таништирамиз:

Тошкент вилояти жамоаси ўз вақтида етиб келмагани учун Муборакнинг “Машъал” клубига техник ғалаба ёзилди ва айнан қашқадарёликлар 11-ўрин эгаси бўлишди.

9-ўрин учун. Бухоро – Навоий – 1:0.
7-ўрин учун. Наманган – Сирдарё – 3:0.
5-ўрин учун. “ЎзДонгЖу” – Андижон – 4:0
3-ўрин учун. “Локомотив” – Тошкент шаҳри – 3:3 (пенальтилар серияси бўйича 2:4).
1-ўрин учун. “Бунёдкор” – “Пахтакор” – 3:0.

Барча учрашувлар ниҳоясига етгач, “Бунёдкор” мажмуаси Бош майдонида турнир ғолиб ва совриндорларининг тақдирлаш маросими ташкил этилди. Бу тадбир ёш футболчиларда катта таассурот қолдирганига шубҳа йўқ. Ташкилотчилар бунинг учун астойдил ҳаракат қилдилар. Барча совринлар ўз эгаларига худди олий даражадаги маросимлардек топширилди. Дастлаб энг яхшилар аниқланди. Унга кўра қуйидаги футболчилар махсус совринларга эга бўлдилар:

“Энг яхши дарвозабон” – Илёс Исмоилов (“ЎзДонгЖу”)
“Энг яхши ҳимоячи” – Жамол Бахромов (“Локомотив”)
“Энг яхши ярим ҳимоячи” – Ҳабибулла Латипов (“Пахтакор”)
“Энг яхши ҳужумчи” – Омон Ғаниев (Андижон)
“Сермаҳсул тўпурар” – Арам Маркарян (“Бунёдкор”)
“Энг яхши ўйинчи” – Қурбон Бобожонов (Тошкент шаҳри).

Сўнгра, мусобақа ғолиби – “Бунёдкор“ жамоаси “Бунёдкор кубоги-2014” Бош соврини, олтин медаллар ва спорт формалари билан тақдирланди. 2-ўрин эгаси – “Пахтакор“ жамоасига кумуш медаллар ва спорт формалари топширилди. 3-ўринни соҳиби - Тошкент шаҳри жамоаси аъзолари бронза медаллари ҳамда спорт формаларига эга бўлишди.

Шу билан, “Соғлом бола” йилига бағишлаб ўтказилган “Бунёдкор”-2014” кубоги турнири ўз ниҳоясига етди. Бу мусобақа энди анъанавий кўриниш олади ва хар йили ўқувчиларнинг баҳорги таътил кунлари бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика