“Бунёдкор-2006” Россиядаги халқаро турнир ғолиби!
31 mar 2017 18:01
News
“Бунёдкор-2006” Россиядаги халқаро турнир ғолиби!
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Акмал Рисқуллаев мураббийлигидаги “Бунёдкор-2006” жамоаси Ставрополь ўлкасида Россия қаҳрамони Владислав Духин хотирасига бағишланган халқаро мусобақанинг финалига йўлланма олишган эди.
Ҳал қилувчи баҳсда вакилларимиз “Краснодар” тарбияланувчилари билан куч синашишди. Қизиқарли кечган баҳсда “Бунёдкор-2006” вакиллари рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишиб, бош соврин эгасига айланишди. Жамоамизга ғалаба келтирган голларга Абдураҳим Исмоилов ҳамда Ислом Анваров киритишди.
Мусобақа якунига кўра, бутун турнир давомида ўз дарвозасидан биронта ҳам гол ўтказиб юбормаган посбонимиз Муслим Абдуманнопов энг яхши дарвозабон совринини қўлга киритди. Шунингдек, мусобақанинг энг яхши футболчиси номинациясида Шамсиддин Турсунмуҳаммадов ғолиб деб топилди.
Ушбу муваффақият билан Акмал Рисқуллаев мураббийлигидаги “Бунёдкор-2006” аъзоларини табриклаймиз.

Similar news
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Comments