Latest news

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

“Бунёдкор-2003” Қозоғистондаги халқаро мусобақа ғолиби! News

“Бунёдкор-2003” Қозоғистондаги халқаро мусобақа ғолиби!

Қозоғистонда 2003 йилда туғилган болалардан иборат жамоалар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Унда Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг жами 15та жамоаси иштирок этди.

Ўзбекистондан "Бунёдкор-2003" иккита жамоа билан мусобақада қатнашди: "Бунёдкор-A" ва "Бунёдкор-Б". Бундан ташқари Тошкентнинг 77-сонли спорт мактаб интернати ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Мураббий Алишер Иброҳимов қўл остидаги 2003 йилда таваллуд топган “Бунёдкор-Б”ни биринчи турда оғир ўйин кутиб турган эди. Мусобақа мезбонлари билан муросасиз ва бироз ноодатий ўйин бўлиб ўтди.



Ноодатийлиги шундаки, таркиблар ёзилаётганда ўйин протоколига "Бунёдкор-Б" ёш футболчиларининг фамилиаси ва исми ёзилган эди холос, рақами ёзилмаган эди. Шу сабаб мезбон жамоа ва ташкилий қўмита жамоамизга ўйинчи алмаштиришга рухсат беришмади. Шу боис “Бунёдкор-Б” бутун ўйинни бир таркиб билан бошлаб, хаттоки ўйинчи жароҳат олганида ҳам маълум муддат камчилик бўлиб ўйнашди!

Охир-оқибат мезбонлар “ҳар қанча уринишмасин” ўйин 2:0 ҳисобида “Бунёдкор” ғалабаси билан якун топди. Эртасига эса “Тараз-Энергетик” жамоаси йирик 9:1 ҳисобида тор-мор этилди.  

Турнирнинг учинчи кунида эса "Астана" олимпия мактаби академиясига қарши майдонга чиқишди ва улар ҳам йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этилди. Шундай қилиб юз фоизли натижа қайд этган “Бунёдкор-Б” ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади!

Ёш “Бунёдкор”чиларни ярим финалда Қозоғистондаги Испания футбол академияси тарбияланувчилари кутиб туришган эди. Ушбу жамоа таркиби қисман ёш испан футболчилари ва испаниялик мураббийларни ташкил этди. Жамоа базаси эса Қозоғистонинг Актобе шаҳрида жойлашган. Муросасиз кечган баҳсда “Бунёдкор” ёшлари жавобсиз 2та гол уриб финалга йўл олишди.



Энг қизиғи финалда “Бунёдкор”нинг икки жамоаси ўзаро тўқнаш келди: “Бунёдкор-Б” Фурқат Самегов қўл остидаги “Бунёдкор-А” (асосой таркиб) жамоасига қарши майдонга тушди.

Бу финал турнир ташкилотчилари учун кутилмаган сюрприз бўлди, сабаби ушбу турнирда Қозоғистоннинг деярли барча вилоятларидан 11 жамоа иштрок этди, финалга эса “Бунёдкор-Б” ва “Бунёдкор-А” жамоалари чиқишди!



Ушбу финал “Бунёдкор” жамоасининг икки мураббийи Алишер Иброҳимов ва Фурқат Самеговлар дуэли бўлди десак адашмаган бўламиз муросасиз ва жуда қизиқарли бўлган финалнинг асосий вақти 0:0 ҳисоби билан якун топди. Пенальтилар сериясида eса 10:9 ҳисобида “Бунёдкор-Б"  жамоаси ғлаба қозониб халқаро турнир ғолибига айланди!

Биз ҳам ўз номимиздан “Бунёдкор-Б” жамоасини турнир ғолиблиги билан табриклаб қоламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика