Latest news

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  5 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  4 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  55 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  255

“Бунёдкор-2002” халқаро турнир ғолиби News

“Бунёдкор-2002” халқаро турнир ғолиби

2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз С.М.Стадник хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолиби бўлдилар.
12-16 май кунлари пойтахтимизда спорт устаси Станислав Стадник хотирасига бағишланган халқаро мусобақа ўтказилди. Унда жами саккизта жамоа, иккита гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди. Қайд этиш керакки, мусобақада қўшни Қозоғистондан ташриф буюрган иккита жамоа ҳам қатнашди.

Сергей Чигодаев бошчилигидаги тарбияланувчиларимиз гуруҳ босқичи доирасида “Тапоич”ни 8:0, “Бухоро”ни 4:1 ва Қозоғистоннинг “Зарендинец” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга биринчи ўрин билан йўлланма олдилар. Финал йўлланмаси учун “Олмалиқ” клуби билан куч синашилди ва баҳсда ўсмир “қалдирғочлар” 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Ҳал қилувчи финал баҳсида Сергей Чигодаев шогирдлари гуруҳ босқичидаги “эски таниш” рақиб “Бухоро” билан куч синашишиб, йирик 5:0 ҳисобида зафар қучишди ва мусобақа олтин медалларига эга чиқишди. 3-ўрин учун кечган баҳсда “Олмалиқ” футболчилари “Зарафшон”ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Турнир якунига кўра, ташкилотчилар томонидан Диёрбек Раҳимқулов энг яхши футболчи ва Отабек Жўрақўзиев энг яхши тўпурар (10та гол) номинациясида ғолиб деб топилдилар.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика