Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

“Бунёдкор-2000” Шимолий Кореядаги халқаро мусобақада News

“Бунёдкор-2000” Шимолий Кореядаги халқаро мусобақада

Шимолий Кореянинг Пхеньян шаҳрида халқаро турнир старт олмоқда.

Хабарингиз бор, мусобақа ташкилотчилари худди шу турнирни бунгача Жанубий Корея ва Хитой мамлакатларида U-15 ва U-16 ёш тоифасида уюштиришганди. Турнирдан кўзланган асосий мақсад Шимолий ва Жанубий Корея мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдир.

15 ёшли футболчилар ўртасида иккинчи бор ўтказилаётган “Ari Sports Cup” турнирида “Бунёдкор” футбол мактабининг 2000 йилда таваллуд топган футболчилари иштирок этишади. Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги жамоамиз айни пайтда Пхеньян шаҳрида бўлиб туришибди. Таъкидлаш жоизки, “Бунёдкор-2000” ушбу турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади ва бу сафар ўсмирларимиз чемпионликни ҳимоя қилишлари талаб этилади.

Кеча турнирнинг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, жамоалар тўрттадан иккита гуруҳга ажратилди. Учрашувлар 21 августдан старт олади. Турнирнинг биринчи кунида “Бунёдкор-2000” мусобақа мезбонлари “Пхеньян” жамоаси билан куч синашади.

“А” ГУРУҲИ
1. “4.25 спорт клуби” (Шимолий Корея)
2. “Кёнгидо” (Жанубий Корея)
3. “Гуанчжоу” (Хитой)
4. “Атлетико Ювентус” (Бразилия)

“В” ГУРУҲИ
1. “Бунёдкор” (Ўзбекистон)
2. НК ОСИЕК (Хорватия)
3. “Пхеньян” (Шимолий Корея)
4. “Кангвондо” (Жанубий Корея)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика