Latest news

15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  2 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  2 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  3 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   4 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  10 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  7

“Бунёдкор-2000” финалда! News

“Бунёдкор-2000” финалда!

Хитойнинг Чэнду шаҳрида U-15 ёш тоифасидаги футболчилардан иборат жамоалар ўртасида халқаро турнир ўтказилаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Мусобақада мезбонлар “Сунгдо” (Хитой), “Кионгидо” (Жанубий Корея), “Юсонён” (Шимолий Корея) ва “Бунёдкор” (Ўзбекистон) жамоалари иштирок этишмоқда.

Гуруҳ босқичи баҳслари якунланиб, финалчилар ва 3-ўрин учун бўладиган баҳс иштирокчилари маълум бўлди.

Отабек Ғуломхўжаев бошқарувидаги “Бунёдкор-2000” гуруҳнинг сўнгги ўйинида Жанубий Кореянинг “Кионгидо” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Голларга Абдунозир Абдураҳмонов ва Абубакир Мўйдинов муаллифлик қилишди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Юсонён” (Шимолий Корея) мезбонларнинг “Сунгдо” жамоасидан 2:0 ҳисобида устун келди. Мусобақа тақвимига кўра, гуруҳ босқичида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган “Юсонён” (Шимолий Корея) ва “Бунёдкор” жамоалари ҳал қилувчи финал ўйинида иштирок этадилар. Учинчи ва тўртинчи поғонанини банд этган “Сунгдо” (Хитой) ва “Кионгидо” (Жанубий Корея) жамоалари турнирнинг бронза медаллари учун куч синашадилар.

Финал учрашуви 2 февраль куни бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика